/ / ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!
Тадбирлар

ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!

Тадбирлар
rustamjon
1106

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг  23 йиллиги  ҳамда 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни” байрамини туманда муносиб нишонлаш мақсадида "Ватан улуғ-бурчим муқаддас!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
   Ташкил этилган тадбир давомида туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа бўлими, туман ИИБ, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман Кенгаши "Нуроний” жамғармаси, туман Маънавият тарғибот бўлими ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда туман марказидаги "Мўътабар она” ҳайкал пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
   "Нафосат” марказий маданият уйида "Ватан улуғ-бурчим муқаддас!” шиори остида ташкил этилган байрам тадбирга туман ҳокими Ш.Ш.Набиев сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани, ҳарбий қисмларда ҳарбийлар учун барча зарур шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб, барча ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 23 йиллиги ҳамда 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан самимий муборакбод этди.  Шундан сўнг туман Мудофаа бўлими бошлиғи подьполковник Ғ. Қобилов, тумандаги 75-32 "Е”-сонли ҳарбий қисм 5-батальони командири Қ.Расулов Ватан ҳимоячиларини табриклаш учун сўзга чиқиб, миллий Армиямизда олиб борилаётган ислохотлар, унинг куч кудратининг ошиши, ҳалқаро миқёсдаги нуфузининг кучайишига, халқимиз айниқса, ёш авлод ўртасида ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларининг ортиб бораётганлигини таъкидлаб, барча ҳарбий хизматчиларга байрам табригини йўллади.
   Тадбир давомида айни вақтда Миллий армиямизда ўз ватанига содиқ, юксак билим ва маҳоратга, маънавий–ахлоқий тарбияга эга, юрагида ватанпарварлик ҳиссини жо этиб, хизмат қилаётган фаол ҳарбий зобитлар туман ҳокимлигининг эсталик ва қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.
    Тадбир сўнгида туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, Марказий маданият уйи қошидаги "Гулчирой” ашула ва рақс ансамбилининг концерт дастури намойиш этилди.
    Тадбир юқори савияда ташкил этилиб, барчага ёрқин таассурот қолдирди.

Тадбирдан лавхалар:

ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

14 январ-

14 январ- "Ватан ҳимоячилари куни"

Тадбирлар фев 01, 2017
14 январ-

14 январ- "Ватан ҳимоячилари куни"

--- фев 01, 2017

"Ватан ҳимоячилари куни" тадбири ўтказилди

Тадбирлар янв 14, 2016