/ / ТАДБИРКОРЛАР УЧУН!
Тадбиркорларга

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН!

Тадбиркорларга
rustamjon
0
1751

Қизилтепа туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 357-сонли, Навоий вилоят ҳокимининг 2003 йил 5 сентябрдаги Қ-167-сонли ва Қизилтепа туман ҳокимининг 2003 йил 5 сентябрдаги Қ-9/1155-сонли қарорлари ва ушбу қарорларига асосан тасдиқланган Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПК-357-сонли қарорида кўрсатилган тартиб асосида фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларни тегишли органларга ҳисобга қўйиш ишлари янада соддалаштирилиб, тадбикорлик субъектлари 2 иш кунидан ошмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилиб тегишли органларга ҳисобга қўйилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш, рўйхатга олаётган орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали 4 иш соатида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сонли "Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан "TADBIRKOR.GOV.UZ” интернет сайти орқали тадбиркорлик фаолияти юритиш истагини билдирган фуқаролар мурожаат этиши мумкин. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси ва туман  солиқ инспекцияси ҳамкорлигида рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимларига алоҳида электрон рақамли имзо намуналари олиниб, ушбу электрон рақамли имзо орқали бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик субъекти учун давлат солиқ Қўмитасига тегишли тартибда сўровнома юбориб, СТИР рақами ва Республика Статистика қўмитасига тегишли тартибда сўровнома юбориб КТУТ (корхона ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи) кодлари олинмоқда ҳамда тегишли органлар тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида интернет тармоғи орқали  хабардор қилинмоқда.

Мурожаат учун манзил: Қизилтепа тумани Ўзбекистон шоҳ кўчаси 43-уй, почта индекси-210400,

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси.

 

Телефонлар: 555-33-35, 555-23-70.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“БИР ДАРЧА” МАРКАЗИ—ТАДБИРКОРЛАР ТАЯНЧИ

“БИР ДАРЧА” МАРКАЗИ—ТАДБИРКОРЛАР ТАЯНЧИ

Эълонлар / Янгиликлар / Тадбиркорларга / Интерактив хизматлар ноя 07, 2015
Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Хоким карорлари / Указы Хокима авг 01, 2015
Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга

Интерактив хизматлар дек 15, 2014