/ / Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
Тадбиркорларга / Фукароларга / Хоким карорлари

Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Тадбиркорларга / Фукароларга / Хоким карорлари
baxriddin
10

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йилдаги 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сонли, 17-моддаси) ва 2017 йил 22 декабрдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й., 09/17/1010/0461-сон) қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги 1-сон туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлимида Қизилтепа тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган юридик шахсларнинг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган траснпорт воситалари,

шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (маз-кур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситалари шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларнинг ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) уларни ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 54-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички Ишлар Вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий Хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган техник кўрикни ўтказиш жадвали бўйича 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текисда ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллари тузилиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаш мумкин;

транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрик-ка ДЙҲҲХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал май-дончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги транс-порт воситалари рўйхатдан ўтказиладиган (вақтинча рўйхатдан ўтказиладиган) жойдаги;

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назо-рат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлари ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт воситалари техник кўрик-дан ўтказилгани учун йиғим ундирилишидаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида"ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситалари техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозларини техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;

газ ёнилғисидан ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

11. Туман ички ишлар бўлими (Ю. Б. Эшмуродов)

тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб боришини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ах-борот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

12. Мазкур қарор "Қизилтепа тонги" газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Алиевга, ижросини ташкил қилиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ю. Б. Эшмуродов зиммасига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Ш. Набиев.

6 февраль, 2020 йил. қ-2/46

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли

Хоким карорлари мар 14, 2019
Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Меъёрий хужжатлар мар 15, 2018
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари мар 01, 2016