/ / СИЗ БУНИ БИЛИШИНГИЗ ЛОЗИМ
Тадбиркорларга / Фукароларга

СИЗ БУНИ БИЛИШИНГИЗ ЛОЗИМ

Тадбиркорларга / Фукароларга
baxriddin
41
СИЗ БУНИ БИЛИШИНГИЗ ЛОЗИМ


Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил қилинган бўлиб, қабулхона ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида"ги 848-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Қизилтепа туманида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Тадбиркорлар кенгашларининг асосий вазифалари қуйдагилар этиб белгиланган:

Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;

Агентлик, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказади.

Шунингдек доимий равишда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Ҳар ойда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни Агентликка тақдим этиб боради. Тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳага алоқадор бўлган ислоҳотларни тадбиркорларга доимий равишда етказиб боради. Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича тизимли алоқаларни йўлга қўяди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиб боради ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи социологик сўровлар ўтказади.

Ҳозирги кунда туманимизда фаолият олиб бораётган Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши таркиби раис, раис ўринбосари, котиб ва 7 нафар аъзодан иборат. Улар юқоридаги мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

 

Ў. Ў. Рўзиев,

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхонаси мудири.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН ТАДБИРКОРЛАРИГА  МУРОЖААТИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН

Тадбиркорларга / Меъёрий хужжатлар ноя 19, 2019
САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ

Тадбиркорларга / Фукароларга ноя 19, 2019
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат

Президент карорлари авг 14, 2019