/ / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН ТАДБИРКОРЛАРИГА МУРОЖААТИ
Тадбиркорларга / Меъёрий хужжатлар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН ТАДБИРКОРЛАРИГА МУРОЖААТИ

Тадбиркорларга / Меъёрий хужжатлар
baxriddin
0
137

Ҳурматли тадбиркорлар!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Бу борада вилоятимиз ҳокими К. Б. Турсунов ҳам тадбиркорларга мурожаат қилиб, вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантиришда олдимизга қуйган мақсадимиз қайсидир кўрсатгичларни яхшилаш ёки рақамлар ортидан қувиш эмас, балки, аҳолимизнинг муносиб ва доимий иш ўринлари билан таъминлаш, бюджет тушумларини кўпайтириш, вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш, товар ва хизматларнинг хилма-хиллиги ва кўламини кўпайтириш орқали вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини янада оширишдан иборатлигини алоҳида таъкидлади ва шунга кўра, келаси 2020 йилда ҳар бир ҳудудни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича бир қанча устувор вазифалар белгилаб олингани, ушбу вазифаларни амалга оширишдаги энг устувор йўналиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эканлигини айтиб ўтди.

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари одимлаётган мамлакатимизда халқимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, мақсадлари юксак фуқароларимизнинг ишбилармонлик ва тадбиркорлик билан фаол шуғулланишлари учун барча ҳуқуқий асос ва шароитлар яратилди.

Фаол тадбиркор деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларқатламини тушунамиз.

Бугунги тадбиркорлик инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Бунинг баробарида, жамоатчилик ва халқимиз тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдан бунёдкорликкача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан боғ-роғлар барпо этишгача, турли хизматлардан тортиб туризмни ривожлантиришгача бўлган барча жараёнларни кузатиб турибди.

Биласиз, туманимизда айниқса тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришмоқда.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Бундай шарт-шароит ва имтиёзларга эга бўлган ҳиммати баланд ва шижоатли тадбиркорларимиз "Қизилтепаликман”, деган номга муносиб бўлиш иштиёқида фаолият юритиб, янги иш ўринлари яратмокдалар ва Қизилтепа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Қадрли тадбиркорлар!

Муҳтарам Юртбошимиз сизларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз, самарали фаолият юритишингиз учун барча шароит ва имкониятларни яратиб қўйдилар. Аввало, жойларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилгани, ушбу имконият натижасида Сиз, тадбиркорларнинг ҳар бир муаммоингиз ижобий ечим топаётганини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан, жорий йилда тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб ташкил этилган Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш Қизилтепа туман қабулхонасига 72 нафар тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 70 тасининг муаммоси ижобий ҳал этилди. Ушбу мурожаатларнинг 38 таси кредит, 13 таси ер ажратиш, 21 таси бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этади. Мурожаатларни изчил ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида жойларда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тузилди.

Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор. Булардан бири ер ва иккинчиси кредит ажратишдир.

Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагидаги тумандошларимизга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Вилоят, Республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб, ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади.

Азиз ишбилармонлар!

Бугунги кунда туманимизда жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатида кичик бизнес субъектлари сони1762 тани ташкил этиб, январь-октябрь ойининг ўзида жами 822 такичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилди. Қўшма ва хорижий корхоналар сони 7 тадан 10 тага етди. Ушбу кўрсаткичларни йил якунига қадар янада ошириб, янгидан ташкил этиладиган кичик бизнес субъектлари сони жорий йилнинг ўзида 1007 тага етказилиб, 2018 йилга нисбатан 4 каррага оширилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўлган саноат махсулотлари ишлаб чиқаришда 92 фоиз (596,6 млрд.сўм), қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқаришда 98,8 фоиз (1339,9 млрд.сўм), асосий капиталга киритилган инвестицияларда 45,4 фоиз (325,2 млрд.сўм), қурилишда 86,3 фоиз (318 млрд.сўм), савдо ҳажмида 98,8 фоиз (517,2 млрд.сўм), хизмат кўрсатишда 95,9 фоиз (258.4 млрд.сўм), Экспорт ҳажмида 99,6 фоизини (15.7 млн.доллар) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши ташкил этмокда.

Солиқ тушумларининг кичик бизнесдаги улуши эса 81 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, тадбиркорларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йилнинг 10 ойи давомида жами 3408 та тадбиркорларга 244,3 млрд. сўм кредит ажратилди шундан, "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига асосан 3181 та фуқарога 55,1 млрд. сўмлик имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилди. Ажратилган кредитларнинг 1119 таси ёки 10,9 млрд. сўми кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит берилиши таъминланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан катта эътибор бериб келинаётган кластер тизими ҳам иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти. Жумладан, пахтачилик тармоғидаги кластер фаолияти Республикада биринчилардан бўлиб туманимизда йўлга қўйилган эди. Натижада ушбу кластерда нафақат ғўзани етиштириш, балки пахтани йиғиштириб олиш ва қайта ишлаш, ип-калава, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, келаётган йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, ғаллачилик йўналишида 2 та, чорвачилик ва мевани қайта ишлаш кластер корхоналари ҳам ташкил этилади.

Азми катъий ва шижоаткор тадбиркорлар!

Бугун сизларга келгусида тадбиркорлик фаолиятини кенг йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар бўйича тўхталиб ўтмоқчиман.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил март ойидаги Навоий вилоятидаги ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан 2000 гектар ер майдонига томчилатиб суғориладиган интенсив боғзорлар ва токзорлар барпо этиш кўзда тутилган.

Ушбу имкониятдан самарали фойдаланилган ҳолда сиз, тадбиркорлардан ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатиб, унда фаол иштирок этишларингизга умид билдириб қоламан.

Бугунги кунда ушбу соҳани ривожлантириш учун бир қанча имтиёзлар берилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Жумладан; Муҳтарам Президентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бир гектар экин майдонигатомчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидиялар берилади. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50фоизигача, аммо 5 миллиарддан ошмайдиган миқдордаги маблағгакафилликларберилади.

Азиз тумандошлар, ҳурматли тадбиркорлар!

Бундан буён тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар, 4 та сектор раҳбарлари "Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” мезони асосида иш фаолиятимизни ташкил этамиз. Бунда ҳар бир идоранинг кун тартибидаги устувор вазифаси – тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилишдан иборат бўлади.

Эндиликда тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралар фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар.

Келаётган 2020 йилда туманни салоҳияти ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, саноат соҳасини ривожлантириш йўлида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.

Шу билан бирга, ўтган йилларда минглаб ёшлар ўз бизнесини бошлаб тадбиркор бўлиб етишди, энди бошлаётганлар ҳам талайгина. Биз уларни эътиборсиз қолдирмаймиз, албатта. Уларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, ишини йўлга қўйгунча доимий кўмак берамиз. Токи ҳар бир ёш тадбиркор ўз фаолияти билан нафақат ўзини, балки оила аъзолари, қариндошлари, тенгдошлари ёки маҳалладошларини иш билан таъминласин.

Бир нарсани чуқур англашингизни хоҳлайман: Сизнинг лойиҳангиз – туманимизнинг келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Буни асло унутмаслигингизни ва доимо ташаббускор бўлишингизни сўрайман.

Хусусан, бюджет тушумларида тадбиркорларнинг ҳам салмоқли ўрни борлигини теран англаган ҳолда сиздан бу борада фаолликни сўрайман. Бизга тадбиркорлик субъектларининг сони эмас, сифати ҳам муҳим, албатта.

Ҳар бир тадбиркор ўнлаб, юзлаб янги иш ўринлари ярата олишини ва бу орқали қанчадан қанча оилаларда ишсизликни бартараф этишини инобатга олиб, сизлардан бу борада ҳам фаол бўлишни сўраган бўлардим.

Туманимизнинг нафақат вилоят, балки Республикамизда ҳам ўз ўрни, мавқеига эга бўлган кўплаб тадбиркорлари бор. Бу ҳақда барчангиз жуда яхши биласиз. Улар орасида турли Давлат мукофотлари билан тақдирланганларнинг борлиги ҳам қувонарли, албатта. Галдаги вазифамиз ана шундай тадбиркорлар сафини янада кегнгайтиришдан иборат. Бу борада туманимизда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли. Фақат фаоллашишимиз лозим.

Қисқа муддатларда бўш турган биноларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, фаолияти тўхтаб турган тадбиркорлик субъектларининг ҳам ўз фаолиятини яна давом эттиришини хоҳлаймиз ва бунда қўлимиздан келадиган барча ишни амалга оширишга, уларга ёрдам беришга тайёрмиз.

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, барча бўғиндаги бошқарув ва назорат органлари тадбиркорликнинг ривожланишига халақит қилаётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини таъминлайди.

Бунда:

тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балкиСизларга фақат ва фақат ёрдамлашишнуқтаи назаридан қараймиз;

ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади ҳамда тадбиркорлар мол-мулки далхсизлиги таъминланади;

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизлар бугун нафақат ишлаб чиқарувчи, яратувчи, бизнес олами, балки фаол жамоатчилик вакилисиз. Сиз халқ билан бирга, халқ дарди ва қувончи билан яшайсиз, элга мададкорсиз! Шу боис тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, уларнинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ

Тадбиркорларга / Фукароларга ноя 19, 2019
ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК

Янгиликлар мар 14, 2019
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014