/ / САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ
Тадбиркорларга / Фукароларга

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ

Тадбиркорларга / Фукароларга
baxriddin
0
111
САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ОЛАСИЗ

Қуйидаги саволларга туман адлия бўлими бошлиғи Абдували АСАДОВ жавоб берди.

САВОЛ: – маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи борми?

ЖАВОБ: – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 829-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 июлгача фақат маҳаллий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш қўшимча қиймат солиғидан озод этилади.

САВОЛ: –Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида қандай ўзгаришлар бўлмоқда?

ЖАВОБ: –Республика Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 5 октябрда "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида" 848-сонли қарорини қабул қилди.

Қарорга асосан "Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тўғрисида"ги намунавий низоми тасдиқланди.

Низомга кўра, тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Кенгаш таркиби фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат фуқаролар орасидан сайлаб олинади.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига, ваколатли давлат органларига тақдим этиш кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бундай кенгаш ҳар уч йилда тузилиб, тасдиқланади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН ТАДБИРКОРЛАРИГА  МУРОЖААТИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН

Тадбиркорларга / Меъёрий хужжатлар ноя 19, 2019
Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот

Президент фармонлари июл 24, 2019
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014