/ / / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 25 МАЙДАГИ Қ-5/289-СОНЛИ ҚАРОРИ
Хоким карорлари

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 25 МАЙДАГИ Қ-5/289-СОНЛИ ҚАРОРИ

Хоким карорлари
baxriddin
25
Қизилтепа тумани  Янги хаёт МФЙ худуди Х. Сулаймонов массивидаги туман захира ерларидан пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган "Юксалиш осиё" фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида қўшимча ижарага ер ажратиб бериш тўғрисида
 
Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил  30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган "Юксалиш осиё" фермер хўжалиги раиси Б. Усмановнинг туман ҳокими номига ёзган хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонининг 5-бандига асосан 2020 йил 2 апрелдаги Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари  ўтказилган 4-сессияси қарорини ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини бериш  (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 9 мартдаги баённомасини кўриб чиқиб
ҚАРОР  ҚИЛАМАН:
 1. Қизилтепа туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 9 мартдаги баённомаси инобатга олинсин.
 2. Қизилтепа тумани Янги ҳаёт МФЙ худуди Х. Сулаймонов массивининг 194, 195, 196, 420к, 425к, 421к.-контурлардаги жами 93,02 гектар,  шундан 90,85 гектар яйлов ерлар, 1,57 гектар сув ости ерлар, 0,25 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 0,35 гектар бошқа ер майдонлар  "Юксалиш осиё" фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида  қўшимча 49 йилга узоқ муддатли ижарага ажратиб берилсин.
 3. Пахта ва ғаллачилик ҳамда чорвачиликка ихтисослашган  "Юксалиш осиё" фермер хўжалигининг умумий ер майдони 2001,02 гектар,  шундан  экин ерлари 121,0 гектар , бўз ерлари 96,5 гектар, сув ости ерлари 31,63 гектар, йўллар эгаллаган ерлари 19,57 гектар,  курилиш ости ерлари 0,03 гектар, бошқа ерлари 34,16 гектар деб ҳисоблансин.
4.  "Юксалиш осиё" фермер хўжалигининг ижарадаги ер майдонлари "Навоийагрокимёхимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятига тегишли захарли химикатлар қабристонининг ҳимоя зонасига туташ бўлганлиги сабабли, мазкур ҳимоя зонага одам ва чорва моллар кирмаслигини фермер хўжалик раиси томонидан  назорат қилиш белгилаб қўйилсин. 
 5. Ажратилган ер майдонини жойида чегараларини белгилаб бериш, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини расмийлаштириш ва туман ҳисоботига тегишли тартибда ўзгартириш киритиш вазифаси туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т. Зойиров)га топширилсин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими  ўринбосари Ҳ. Фармонов зиммасига юклатилсин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 20 АПРЕЛДАГИ Қ-4/242-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 20

Хоким карорлари апр 20, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28 МАРТДАГИ Қ-3/194-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28

Хоким карорлари мар 28, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ Қ-4/216-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 6

Хоким карорлари апр 06, 2020