/ / / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28 МАРТДАГИ Қ-3/190-СОНЛИ ҚАРОРИ
Хоким карорлари

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28 МАРТДАГИ Қ-3/190-СОНЛИ ҚАРОРИ

Хоким карорлари
baxriddin
308
Қизилтепа тумани  Маликчўл массиви 2-участкасидаги туман захира ерларидан чорвачиликка ихтисослашган "Янги-аср" фермер хўжалигига томчилатиб суғориш технологияси асосида озуқабоп экинлар етиштириш учун қўшимча ер ажратиб бериш тўғрисида
 
Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил  30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан чорвачиликка ихтисослашган "Янги аср" фермер хўжалиги раиси Ж. Темировнинг туман ҳокими номига ёзган хати ҳамда 2020 йил 6 мартдаги Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги  ўтказилган 3-сессияси қарорини ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини бериш  (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 2 мартдаги баённомасини кўриб чиқиб
ҚАРОР  ҚИЛАМАН:
1. Қизилтепа туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 2 мартдаги баённомаси инобатга олинсин.
2. Қизилтепа тумани маликчўл массиви 2-участкаси ҳудудидаги 480к, 482к, 483, 484, 485, 486, 487, 488, 489, 490, 491, 492, 493, 494, 495, 496, 497, 498, 499, 500, 501к, 502к, 503к, 507к, 508, 509, 510, 511, 512, 513, 514к, 506к, 516к, 515к, 517к.-контурларда бўлган жами 501,5 гектар,  шундан 34,43 гектар бўз ерлар, 439,5 гектар яйлов ерлар, 18,13 гектар сув ости ерлар, 8,65 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 0,82 гектар бошқа ер майдонлар  "Янги аср" фермер хўжалигига томчилатиб суғориш технологияси асосида озуқабоп экинлар етиштириши учун  қўшимча 49 йилга узоқ муддатли ижарага ажратиб берилсин.
        3. Чорвачиликка ихтисослашган  "Янги аср" фермер хўжалигининг умумий ер майдони 2308,85 гектар,  шундан  экин ерлари 479,23 гектар, боғзор ерлари 2,92 гектар, бўз ерлари 87,42 гектар, яйлов ерлари 1566,54 гектар, сув ости ерлари 99,36 гектар, йўллар эгаллаган ерлари 23,98 гектар, ижтимоий бинолар эгаллаган ерлар 0,02 гектар, бошқа ерлари 49,38 гектар деб ҳисоблансин.
        4. Ажратилган ер майдонини жойида чегараларини белгилаб бериш, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини расмийлаштириш ва туман ҳисоботига тегишли тартибда ўзгартириш киритиш вазифаси туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т. Зойиров)га топширилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими  ўринбосари Ҳ. Фармонов зиммасига юклатилсин.
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28 МАРТДАГИ Қ-3/194-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28

Хоким карорлари мар 28, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28 МАРТДАГИ Қ-3/191-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 28

Хоким карорлари мар 28, 2020

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга фев 01, 2020