/ / / ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Хоким карорлари

ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Хоким карорлари
baxriddin
28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилишини, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилинишини ва аҳолига носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда "Жаҳолатга қарши – маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 12 сентябрдаги Қ-157-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2.Қизилтепа туманида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан ишлар самарадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси” (кейинги матнларда – "йўл харитаси”)1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3."Жаҳолатга қарши – маърифат” улуғвор ғояни амалга оширишга масъул раҳбарларни тумандаги жомеъ масжидларига бириктириш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Масъул раҳбарларнинг ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича кунлик, ҳафталик ва ойлик иш режалари 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

5.Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма, бўлим бошлиқлари, "йўл харита”да белгиланган масъул ташкилот раҳбарлари томонидан:

ҳар бир масъул бошқарма, ташкилот ва муассасада "йўл харитаси” ижросига аниқ масъул шахс тайинлансин;

"йўл харитаси”да белгиланган муддатларда вазифаларни сўзсиз ижроси таъминланиб, туман ҳокимлик соати йиғилишларида дахлдор раҳбарларнинг амалга оширган ишлари юзасидан ҳафталик ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилсин;

белгиланган вазифалар ва тадбирларни амалга оширишда буйруқбозликка, ўзибўларчиликка ва амалдаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилмаслиги таъминлансин.

6.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосарлари Р.Худойбердиев ҳамда З.Рашидовалар зиммасига юклансин.

 

 

Туман ҳокими      Ш.Набиев

2019 йил 14 сентябрь


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди

22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам

Янгиликлар июн 22, 2018
МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТДА

МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТДА

Фукароларга / Интерактив хизматлар / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 15, 2015
2015 -

2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили"

Кексаларни эъзозлаш йили / Хоким карорлари мар 28, 2015