/ / / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАНДАГИ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МИКРОҲУДУДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Хоким карорлари

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАНДАГИ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МИКРОҲУДУДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Хоким карорлари
baxriddin
19

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда "Таълим тўғрисида”ги қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

1. Қизилтепа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокиминиг ўринбосари Р.Худойбердиев, халқ таълими бўлими Ў.Истамов, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натажасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси Ш.Ҳабибовга маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор "Қизилтепа тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Худойбердиев зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими       Ш.Набиев

2019 йил 16 сентябрь


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

МАКТАБЛАРНИНГ МИЛЛИЙ РЕЙТИНГИ: ВИЛОЯТДА БИРИНЧИМИЗ!

Янгиликлар авг 30, 2019

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар сен 21, 2018
Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари фев 06, 2018