/ / / Туман ҳокими қарори қабул қилинди
Хоким карорлари / Указы Хокима

Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Хоким карорлари / Указы Хокима
rustamjon
1676
  Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан охирги йилларда қабул қилинган қарор ва фармонлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2340-сонли қарори ҳамда 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4725-сонли фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2015 йил 8 июль куни "Республика ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда давлат мулки обьектларини тадбиркорларга бериш тўғрисида” ўтказилган селектор йиғилишида берилган топширикларни ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг   6-моддасига асосан ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 14 июлдаги Қ-117-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
       
1. Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 14 июлдаги Қ-117-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин       
2. Туманда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, шунингдек барча даражадаги рахбарлар ишбилармонликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни (ер олиш, таббий газ ва электр энергияси етказиб бериш, банк кредитлари учун фоиз ставкалари) бартараф этиш бўйича зарурий чораларни кўрсин.
3. Туман ҳокими ўринбосари (Н.Хайитов):
жорий йилнинг 1 август ҳолатига фаолият юритмаётган (статистика органлари базасига асосан) кичик бизнес субьектларини молиявий соғломлаштириш ёки келгусида фаолият юритиш мақсадга мувофиқ бўлмаганларини тугатиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳамда Ишчи гурух таркибини ишлаб чиқсин ва туман ҳокими тасдиғига киритсин.
Келгусида, Ишчи гурухи томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларнинг тегишли масъуллар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта бир маротаба туман ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларда танқидий муҳокама қилишни таъминласин.
4. Савдо-саноат палатаси туман бўлими (С.Розиқов), туман Давлат солиқ инспекцияси (И.Раззоқов), туман ҳокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субьектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси (Ш.Ҳайдаров) билан биргаликда уч кун муддатда туман ҳокимлиги мажлислар зали ҳамда ўйингохлар (стадионлар) да тадбиркорликни қабул қилиш бўйича ойлик, манзилли режа-жадвали ишлаб чиқсин ва туман хокими тасдиғига киритсин.
Тадбиркорларни қабул қилиш кунида, туман ҳокимининг барча  ўринбосарлари, тижорат банклари, солик, архитектура ва курилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри, статистика, электр тармоклари, газ идоралари шунингдек, назорат килувчи ва ҳукукни мухофаза килувчи органлар рахбарларининг тадбиркорлик сохасига оид маълумот ва янгиликлардан хабардор қилишни таъминласин.
5. Туман ҳокими ўринбосари (Н.Хайитов), Савдо-саноат палатаси туман бўлими (С.Розиқов), туман Давлат солиқ инспекцияси (И.Раззоқов), туман ҳокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субьектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси (Ш.Ҳайдаров), тижорат банк рахбарлари, Молия бўлими (Н.Мусоев) билан биргаликда ҳудудларда "Намунали тадбиркор” тизимини жорий қилиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиб, туман ҳокими тасдиғига киритсин.
Бунда, тадбиркорлик субьектларининг ўз фаолияти бўйича юқори натижаларга эришганлиги, жумладан, ўсиш суръатлари, бюджет ва мақсадли жамғармаларга бўлган тўловларнинг тўлик ва муддатида тўлаши, экспорт салохияти, янги иш ўринлари яратганлиги айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминланганлиги, жамоат ишларида фаол қатнашишлиги, ўзи истиқомат қилаётган ҳудудни ободонлаштиришга қўшаётган хиссаси ва бошқа жиҳатлар назарда тутилсин.
Шунингдек, тасдиқланган мезон бўйича худудлардаги "Намунали тадбиркор”лар рўйхатини шакллантириб, жойлардаги солик, банк, молия, архитектура, кадастр, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари биноларига осиб қуйилишини таъминласин.
6.  Туман ҳокими ўринбосари (Н.Хайитов) Савдо-саноат палатаси туман бўлими (С.Розиқов), туман ҳокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субьектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси (Ш.Ҳайдаров) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
ҳудудда "Намунали тадбиркор” рўйхатига киритилган тадбиркорлик субьектларига имтиёзли кредитлар бериш, ер олишда, солиқ ва статистика ҳисоботларига ёрдам бериш, уларни фаолиятини текшириш режасидан чиқариш, экспорт қилиш ва ишлаб чиқаришга ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг фарзандлари таълим олаётган ўқув юртларига, оиласини иш жойига ва яқин қаришдонларига мақтов ёрликлари юбориш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
бир ҳафта муддатда солиқ, банк, статистика, архитектура, ер ресурлари, электр тармоқлари, газ идоралари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва бошқа тегишли идораларнинг "ишонч телефонлари” акс эттирилган маълумотларни тумандаги аҳоли гавжум жойлардаги баннер ва билбордларга ёзиб қуйилишини таъминласинлар. 
7. Туман ҳокими ўринбосари (Н.Хайитов) тегишли корхона ва ташкилотлар билан билан биргаликда:
бир ой муддатда туманда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан Дастур ишлаб чикилиши ва вилоят хокимлигида тақдимот (презинтация) қилинишини таъминласин.
8. Навоий вилоят Рақобат бошқармасининг Қизилтепа туманидаги вакили (И.Аслонов) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2340 сонли қарори билан тасдиқланган барча тадбирларнинг муддатида бажарилиши жумладан, "ноль” қийматда бериладиган обьектларнинг тўлиқ салохиятли тадбиркорлик субьектларига берилиши бўйича зарурий чоралар кўрсин.
Туман ҳокими ўринбосари (Н.Хайитов) қарор ушбу банди ижроси таъминланишини ўз назоратига олсин.
9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Сатторов), туман Бош меъмори (Қ.Саидов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Абдусатторов) билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2340-сонли қарорида кўзда тутилган яроқсиз обьектларнинг бузилиши натижасида бўшаган ер майдонларидан келгусида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга қуйиш мақсадида, тадбиркорлик субьектларига қисқа муддатларда тўлиқ ажратилишини таъминласин.
Белгилаб куйилсинки, тадбиркорлик субьектларига ажратилган ер майдонларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Сатторов), туман Бош меъмори (Қ.Саидов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Абдусатторов) лар шахсан масъулдирлар.
10. Туман "Қизилтепа Тонги” тахририяти (Р.Мақсудов) оммавий ахборот воситаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукумат томонидан ҳудудларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мазмун мохиятини ҳамда уларда кузда тутилган имтиёз ва енгилликларни тадбиркорлик субьектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, мақолалар чоп этиш тавсия этилсин.
11. Ушуб қарор ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
                         
 Туман ҳокими    Ш.Набиев.
 2015 йил 16 июл, Қ-07/472

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар дек 30, 2015
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов дек 14, 2014
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014