/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ Қ-1/29-СОНЛИ ҚАРОРИ
Хоким карорлари

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ Қ-1/29-СОНЛИ ҚАРОРИ

Хоким карорлари
baxriddin
31

Қизилтепа тумани "Зарметан" СИУ ҳудуди Варозун массивидаги туман захира ерларидан фуқаро Мухиддинов Шерзод Шерали ўғлига томчилатиб суғориш технологияси асосида янгидан боғзор ташкил этган ҳолда боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш мақсадида узоқ муддатли ижарага ер ажратиш тўғрисида
 

Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил   30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Шейхон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Мухиддинов Шерзод Шерали ўғлининг туман ҳокими номига ёзган аризаси ҳамда 2021 йил 13 январдаги Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги ўтказилган 17-сессиясининг қарорини ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонларини бериш  (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йил 5 январдаги баённомасини кўриб чиқиб
 
ҚАРОР  ҚИЛАМАН:
 
1. Қизилтепа туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2021 йил 5 январдаги баённомаси инобатга олинсин.
2. Фуқаро Мухиддинов Шерзод Шерали ўғлига Қизилтепа тумани "Зарметан" СИУ ҳудуди Варозун массиви туман заҳира ерлар ҳисобида бўлган 226, 227қ, 228қ, 221- контурлардаги жами 10,5 гектар шундан 7,32 гектар бўз ерлар, 0,68 гектар сув ости ерлар, 0,10 гектар йўл ости ерлар, 2,40 гектар бошқа  ерлар боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилсин ва ижарага бериш муддати 49 йил қилиб белгилансин.
3. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т. Зойиров) га фуқаро Мухиддинов Шерзод Шерали ўғлига узоқ муддатли ижарага ажратилган ер майдонини жойида чегараларини белгилаб бериш, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаш ва ер хисоботига ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
4. Мазкур қарорни туман ҳокимлиги веб-сайтида жойлаштириш вазифаси туман ҳокимлиги матбуот котиби А. Умедовга топширилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокими  ўринбосари Ҳ. Фармонов зиммасига юклатилсин.
 
Туман ҳокими:       Ш. Набиев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ Қ-1/30-СОНЛИ ҚАРОРИ

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 25.01.2021 ЙИЛДАГИ

Хоким карорлари янв 25, 2021
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ Қ-4/224-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 6

Хоким карорлари апр 06, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ БЎСТОН СИУ ХУДУДИ ТАВОИС МАССИВИДАГИ ТУМАН ЗАХИРА ЕРЛАРИДАН ФУҚАРО ОСТОНОВ МАРДОН ХАЙРУЛЛО ЎҒЛИГА  САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН УЗОҚ МУДДАТЛИ ИЖАРАГА ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ БЎСТОН СИУ ХУДУДИ ТАВОИС МАССИВИДАГИ

Хоким карорлари апр 20, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .