/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 28.08.2020 ЙИЛДАГИ Қ-8/424-СОНЛИ ҚАРОРИ
Хоким карорлари

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 28.08.2020 ЙИЛДАГИ Қ-8/424-СОНЛИ ҚАРОРИ

Хоким карорлари
baxriddin
150

Қизилтепа тумани "Азизобод” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги туман захира ерларидан фуқаро Норова Дилором Мустафоевнага иссиқхона қуриб, қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириши учун вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 20-моддасига, 2020 йил Қизилтепа туманини ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш бўйича тузилган дастурига асосан, туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 19 августдаги далолатномасини ҳамда фуқаро Норова Дилором Мустафоевнани туман ҳокими номига ёзган хатини кўриб чиқиб:

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қизилтепа туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг2020 йил 19 августдаги далолатномаси тасдиқлансин.

2. Қизилтепа тумани "Азизобод” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги туман захира ерлари хисобида бўлган 385к, 393к-контурлардаги 86 балл бонитетли жами 0,35 гектар экин ер майдонларини қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш мақсадида иссиқхона қуриш учун фуқаро Норова Дилором Мустафоевнага вақтинчалик узоқ муддатли 10 йилга даврда фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.

3. Туман ҳокимининг ер майдони ажратиш қарори қабул қилинган кундан бошлаб, икки кун муддат ичида Навоий вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қизилтепа туман филиали бошлиғи (О. Тўхтаев) га ер майдонига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш;

4. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига биноан ажратилган ер майдонидан белгиланган муддат давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер майдони туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олиниши белгилансин.

5. Объектни лойиха-смета хужжатлари ишлаб чиқилишининг бориши юзасидан мониторинг олиб бориш туман Қурилиш бўлими (Ф. Қурбонов)га топширилсин.

6. Ушбу қарор қабул қилингандан кейин халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

7. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Фармонов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими        Ш.Набиев


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ Қ-3/137-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 11

Хоким карорлари мар 11, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 11 АПРЕЛДАГИ Қ-4/228-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 11

Хоким карорлари апр 11, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 31 МАРТДАГИ Қ-3/200-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 2020 ЙИЛ 31

Хоким карорлари мар 31, 2020