/ / / Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги Маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори
Хоким карорлари

Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги Маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори

Хоким карорлари
baxriddin
1271
Қизилтепа туманининг 2015 йилги Маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

29.12.2014 йил. Қ-12/972

Ўзбекистон Республикаси "Бюджет кодекси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
ПҚ-2270-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги
Қ-167-сонли ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг 2014 йил
12 декабрдаги "Қизилтепа туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги XXVI/150-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Навоий вилоят ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги Қ-167-сонли ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг 2014 йил 12 декабрдаги "Қизилтепа туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги XXVI/150-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
туманнинг 2015 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари
1-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлари миқдорлари ҳамда вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли субвенсия ва ўтказиб бериладиган даромад миқдори 2-иловага мувофиқ;
умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетга ажратмалар ҳажми 3-иловага мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 148-моддасига асосан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари ёйилмасига бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни камайтиришни мос равишда бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни кўпайтиришни назарда тутадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ўзгартиришлар киритиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари тақдимномасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
4. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни амалга оширганликлари, ортиқча харажатларга йўл қўйганликлари ҳамда асоссиз кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.
5. Мазкур қарор 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Н.Ҳайитов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ш.Набиев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги Қ-4-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 22, 2016
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Xокимият / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 02, 2015
Қизилтепа туманининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

Қизилтепа туманининг 2014 йилги маҳаллий

Хоким карорлари фев 01, 2014