/ / / ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2021 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
Хоким карорлари

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2021 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА

Хоким карорлари
baxriddin
0
58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорига мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2021 йил учун 10 фоизгача миқдорида жами 240 та (10 %) квота иш ўринлари, жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 8,0 фоиз (20 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 67 фоиз (162 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 8 фоиз (19 киши);

ногиронлар учун 4,0 фоиз (10 киши);

пенсияолди ёшдаги шахслар учун 2 фоиз (4 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 8 фоиз (20 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0.5 фоиз (1 киши);

оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар учун 2 фоиз (4 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2021 йилнинг 10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Қизилтепа туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-банди, 2-қисмига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларидан ортиқ ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Қизилтепа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.

7. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш таъминлансин.

9. Қизилтепа туман Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш маркази ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонидан ортиқ ишга қабул қилган ташкилотларгасубсидиялар ажратилиши таъминлансин.

10. Ушбу қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари А. Умедов зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг
биринчи ўринбосари Н.Ҳайитов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими:             Ш. Набиев


Қ-9/469, 26.09.2020

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар сен 21, 2018
Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари фев 06, 2018
“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш   учун иш ўринларини 2017 йилда   банд қилиб қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари окт 03, 2016

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .