/ / / 2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари
Хисоботлар

2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

Хисоботлар
rustamjon
1310
  2014 йил туман иқтисодиёти ва унинг негизини ташкил этувчи етакчи тармокларини ривожлантириш, белгиланган давлат ва тармок дастурларини ортиги билан бажариш борасида баркарор юкори ўсиш суръатларига эришди.
  2014 йилда туман бўйича белгиланган барча макроиқтисодий кўрсатгичлар ўтган йилга нисбатан ўсиши таъминланди.
  Жумладан, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 13.4 фоизга, шундан ҳудудий саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 16.7 фоизга,  қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш 7.4 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 4.8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 14.3 фоизга ўсишга эришилди.
  Туманда саноат тармоқларини жадал ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ва ички талабни мутаносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари амалга оширилиши натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 10.3 фоизга, чакана товар айланмаси 15.0 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 15.5 фоизга, жами хизматлар ҳажми 19.7 фоизга ўсиши таъминланди.
 2014 йилда туманда солиқ сиёсатини юритиш, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларни амалга ошириш туман махаллий бюджетини маблағ билан таъминлаш ва бюджетдан маблағ билан таъминланадиган корхоналар ҳаражатларини молиялаштиришга эътибор қаратилди.
 2014 йили корхона ва ташкилотлар учун солиқ юки 20.5 фоизга 20 фоизга, даромад солиги ставкаси эса 9 фоизда 8 фоизга камайтирилган бўлсада, давлат бюджети даромадлари ортиғи билан бажарилишига эришилди ёки туман бюджетининг солиқ ва бошқа туловлар режаси 48 млрд 857 млн.сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда давлат бюджетига 48 млрд 879 млн.сўм маблағ туширилди, ёки режа 100 фоизга бажарилди.
  Бундан ташкари, пенсия жамғармаси буйича белгиланган тушум режаси 101.7 фоизга, йул жамгармасига маблагларни туплаш режаси 100 фоизга, мактаб таълимини ривожлантириш жамгармаси тушум режаси 100.1 фоизга бажарилди.   
  Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йил даромадлар қисми 40 млрд 276 млн.сўм микдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 40 млрд 479 млн.сўмга ёки 100.5 фоизга бажарилди ва 203 млн.сўм кўп маблағ туширилди.
  Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми 2014 йилги режаси 64 млрд 672 млн.сўм белгиланган булиб, хакикатда 64 млрд 779 млн сўмга ёки 100.2 фоизга бажарилди.
  2014 йилда туман махаллий бюджетининг 921 млн.сум маблағи хисобидан "Арабхона” МФЙдаги "Авғонон” кучаси, "Хасанча” МФЙдаги "Ҳасанча” кучаси, "Айрочи” МФЙдаги "Ажванди” кучаси, "Демас” МФЙдаги "Обиявғон” кучаси, "Азизобод” МФЙдаги "Хонзурун” кучаси, "Консурун” МФЙдаги "Додбурун” кучаси, "Маданият” МФЙдаги "Ишлонкуп” кучаси ва "Кулолон” МФЙдаги "Тотиён” кучаларининг 8.6 км кисмида ўрта таъмирлаш амалга оширилди.
  Шунингдек, туман "Ободонлаштириш” бошқармасига 308 млн.сумга "Исузи” чиқинди ташиш машинаси хамда туман "Сувоқова” ишлаб чиқариш бўлимига 29.3 млн.сумга сув ташиш техникаси олиб берилди.
  2014 йил давомида туманда фаол инвестиция сиёсатини амалга оширилганлиги натижасида саноат тармоқларини, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва модернизациялаш юзасидан туман  иқтисодиётига 84 млрд 100 млн сўмлик инвестииялар киритилиб,  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104.8 фоиз ўсишга эришилди.
 2014 йил давомида умумий қиймати 22 млрд 423 млн.сўм бўлган 325 та лойиха ишга туширилди. Ишга туширилган лойихаларга тижорат банклари томонидан қарийб 6 млрд 719 млн.сум кредит ажратилди. 
 Жумладан, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида 23 та лойиха, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида  18 та лойиха, қишлоқ хўжалиги йўналишида 59 та лойиха, хизмат кўрсатиш йўналишида 220 та лойиха ва бошка йуналишда 5 та лойиха ишга туширилди.
  2014 йил давомида туман бўйича 721 та якка тартибдаги тадбиркорлик субьекти ва 107 та юридик шахс мақомини олган тадбиркорлик субьекти ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
   2014 йил якуни билан туман бўйича 2667 та корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 2484 таси ёки 93.1 фоизи кичик бизнес субьектлари ҳисобланади.
  2014 йил якунларига кўра кичик бизнеснинг улуши туман бўйича саноат махсулотлари ишлаб чиқаришда 39 фоиз, қишлоқ хўжалигида 99.9 фоиз, асосий капиталга инвестиция киритишда 69.3 фоиз, чакана савдода 55.2 фоиз, қурилиш ишларида 80.9 фоиз, ахолига пуллик хизмат кўрсатишда 46.2 фоиз, юк ташишда 81.1 фоиз, йўловчи ташишда 99.8 фоизни ташкил этди.
2014 йил давомида туман буйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сохасида 4756 та янги иш урнилари ташкил этилди ва  бу яратилган жами иш уринларининг 81 фоизини ташкил этди. Бугунги кунда иқтисодиётнинг ушбу сохасида туман буйича жами иш билан банд булган ахолининг 77.6 фоизи мехнат килмокда.
  Туманда ишлаб чикаришни модернизация килиш ва янгилаш, транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий эттиришни куллаб-кувватлаш дастурларини амалга ошириши натижасида утган 2014 йилда белгиланган 5818 та ўрнига 5875 та иш ўринлари яратилиб, топшириқ 101 фоизга бажарилди. 
  Янги ишлаб чиқариш обьектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш хисобига 202 та, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш хисобига 1742 та,  якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 850 та, уй мехнатининг барча шаклларини ривожлантириш хисобига 694 та, фермер хужаликларини ривожлантириш яъни паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, баликчилик ва бошкалар хисобига 2164 та, ишлаб чикариш ва ижтимоий бозор инфратузулмасини ривожлантириш хисобига 102 та, ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш хисобига 121 иш ўринлари яратилди.
   Туман бўйича 2014 йилда тумандаги 6 та касб-хунар коллежларини 27 йўналиш бўйича 1910 нафар ўқувчи битирди. Улардан 1718 нафарининг бандлиги таъминланди. Касб-хунар коллежи бититувчиларини иш билан таъминлаш 89.9 фоизни ташкил этади.
  Ўтган 2014 йил мобайнида туманда 3 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, тумандаги 105 та ташкилот, корхона ва муассасалар бўш иш уринлари билан катнашди ва 794 нафар ишга жойлаштирилди, уларнинг 298 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этади.
  Ўтган 2014  йилда тумандаги касб-хунар коллежини битирган 357 нафар битирувчига тумандаги тижорат банклари томонидан 2 млрд 633,2 млн.сўм кредитлар ажратилди.
  2014 йил 12 декабрда Халк депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 31-сессиясида "2015 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва ахоли бандлигини таъминлаш” дастури кабул килинган булиб, ушбу дастурга асосан жорий йилда 5787 та иш уринлари ташкил этилиши керак. Уларнинг 981 таси мақсадли дастурларни амалга ошириш ҳисобига, 1380 таси тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлари хисобига, 630 таси якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобига, 687 таси уй мехнатининг барча шаклларини ривожлантириш хисобига, 2109 таси фермер хужаликларини, шу жумладан, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, баликчилик ва бошка сохаларни ривожлантириш хисобига таъминланиши лозим.
  2014 йил давомида туманда 355 млрд. 300 млн.сўмлик қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,4 фоиз ўсишга эришилди.
  2014 йилда туман бўйича 28 100 тонна пахта етиштирилиб, шартнома 110.3 фоизга бажарилди. 
  Шунингдек, туман бўйича 64330 тонна дон ишлаб чикарилиб, олдинги йилга нисбатан 1418 тоннага куп ишлаб чикарилди. Ҳар гектар ердан туман буйича 52.2 центнердан дон етиштирилди.
  Бундан ташкари 2014 йил давомида туман бўйича 19 минг 461 тонна гўшт (ўтган йилга нисбатан 107.6 фоиз), 74 минг 732 тонна сут (107.8 фоиз), 69 млн 678 минг дона тухум (134.8 фоиз), 13 минг 348 тонна картошка (106.9 фоиз), 55 минг 66 тонна сабзавот (106.2 фоиз), 14 минг 970 тонна полиз махсулотлари (109.2 фоиз), 19 минг 635 тонна мева (109.9 фоиз), 11 минг 882 тонна узум (114.1 фоиз) махсулотлари ишлаб чиқарилиб ахолига етказиб берилди. 
  2014 йил давомида туман ахолисига жорий нархларда 211 млрд. 711 млн.сумлик хизматлар кўрсатилиб, олдинги йилга нисбатан карийб 120 фоиз усишга эришилди. 
  Алока ва ахборотлаштириш хизматлари 134 фоизга, молиявий хизматлар 132.7 фоизга, кредит бериш билан боғлиқ хизматлар 133.6 фоизга, савдо ва умумий овкатланиш хизматлари 128.6 фоизга ўсишга эришилди.
  Туман бўйича курсатилган хизматларнинг 67.7 фоизи ёки 143 млн 296 минг суми кишлок жойларида яшовчи ахолига курсатилган хизматларни ташкил этади.
  2014 йилда тасдиқланган мақсадли дастурларнинг бажарилиши натижасида 123 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб утган йилга нисбатан 114.3 фоиз ўсишга эришилди. 
  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил  15 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йил Дастури тўғрисида”ги 2068-сонли қарорига асосан Қизилтепа туманида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш асосида қишлоқ аҳолисининг турар-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида туманда ўтган 2009-2013 йилларда жами 385 та намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриб, эгаларига топширилган бўлса 2014 йилда 12 млрд 880 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 4 та массивда 80 та намунавий уй-жойлар, жумладан "Азизобод” массивида 10 та, "Ғойибон” массивида 10 та, "Ўзбекистон” массивида 40 та ва "Қипчоқ” массивида 20 та уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. 
  2014 йилда намунавий уй-жойларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобига, 4 та массивда 131,3 млн.сўм ҳисобига 3,4 км ичимлик сув тармоқлари, 146 млн.сўм ҳисобига 2,7 км электр энергия тармоқлари, 45,2 млн.сўм ҳисобига    2,7 км табиий газ тармоқлари ҳамда 355,0 млн.сўм ҳисобига 1,86 км узунликдаги ички йўлар асфальт ётқизилиб жами 987,0 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилди. 2014 йилги тасдиқланган манзилли дастурлар асосида жорий йилда "Юқсун-Арабон” ичимлик сув қувурини 5,2 км қисми реконструкция қилинди ҳамда 1 млрд 437 млн.сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилди.
  Шунингдек, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш мақсадида жами 8,35 км масофадаги 13 та қишлоқларнинг ички йўллари асфальтлаштирилди ҳамда 845 млн.сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилди. Бундан ташқари, туман марказининг "Ўзбекистон шох” кўчаси ва "М.Улуғбек” кўчаларида 2 та светофор ўрнатилди, марказий шифохона йўлининг 150 метр масофаси ва "Гумбаз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Н370 автомобил йўлининг 650 метр масофаси жорий таъмирланди, Арабон ва Хўжа-Ҳасан ҚФЙ ҳудудларида 5 та замонавий автобекатлар қурилди, шунингдек маҳаллий ва давлат аҳамиятдаги йўлларни таъмирлаш ва жихозлаш  мақсадида ҳозирги кунга қадар 1 млрд 100 млн.сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилди. Жумладан, 2014 йил давомида ҳомий ташкилотларнинг ҳомийлиги ҳисобига Зарметан ҚФЙ  маъмурий биноси жорий таъмирланди ҳамда шу ҳудудидда 2 та (Шейхон ва Арабхона) маҳалла маъмурий бинолари қуриб фойдаланишга топширилди, ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармасининг маъмурий биноси реконструкция қилинди ва туман Молия бўлимининг маъмурий биносига қўшимча бино қуриб фойдаланишга топширилди.
   Бундан ташқари туман "Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш маркази 320 млн сўм маблағ ҳисобига таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, туманда 1 млярд 550 млн.сум маблағ ҳисобига 2 қавватли замонавий янгидан "Бахт уйи” қуриб фойдаланишга топширилди.
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги 2069-сонли қарорига асосан тумандаги 6 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилиб, жами 4 млрд 820,5 млн.сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилди. Жумладан, 7 ва 29-умумтаълим мактаблари капитал таъмирланди, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиника биноси янгидан қуриб битказилди, "Ғардиён” ҚФЙ ҳудудида жойлашган 22-умумтаълим мактабининг бўш турган 3 қаватли биноси реконструкция қилиниб, Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг филиалига мослаштирилди, "Бўстон” ҚФЙ ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабида 12х24 ўлчамда спорт зал биноси, "Хўжа-Ҳасан” ҚФЙ ҳудудидаги 36-махсус мактаб-интернатида 180 ўринли ўқув блоки ва 50 ўринли ётоқхона бинолари қуриб битказилди.
  Шунингдек, 2014 йилда манзилли дастурлар асосида маҳаллий аҳамиятдаги ва ички йўлларни таъмирлаш борасида 3 млрд 106 млн.сўм маблағ ўзлаштирилди.
  Жумладан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 845,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, 8,35 км масофадаги 13 та қишлоқ ички йўллари асфалтлаштирилди. 
  Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан Қизилтепа туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси балансидаги 245 км давлат аҳамиятидаги ҳамда 198 км узунликдаги маҳаллий аҳамиятдаги йўллар жами бўлиб 443 км умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини  жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларини бажариш учун 2 млрд 261 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилди. Шунингдек, туманда 2 та светофор ҳамда жами 34 та йўналишни кўрсатувчи панолар ўрнатилди, 4Р65 "Қизилтепа-Когон” автомобил йўлида 3 та автобекат қуриб битказилди.   
  Жумладан, табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида жами 6 км узунликдаги газ қувурлари, яъни "Ғардиён” ҚФЙга борувчи 1,1 км, "Ванғози” ҚФЙдаги 2,0 км, "Бўстон” маҳалласидаги 1,9 км, "Оқсоч” маҳалласидаги 1,0 км газ қувурлари реконструкция қилинди. "Гулзор” маҳалласидаги 2,2 км ўрта босимли газ кувури мукаммал таъмирланди ҳамда 600 та газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтишдан ўтказилди. Қиш мавсумида табиий газ босими паст ва етиб бормайдиган 16 маҳаллаларда жойлашган жами 5101 та аҳоли хонадонларга 466 тонна суюлтирилган газ ёқилғиси захира қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 342 тонна суюлтирилган газ ёқилғилари тарқатилди.
  Шунингдек, электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 720 км узунликдаги электр линиялари ва 263 та трансформаторлар капитал ва жорий таъмирланди. Ундан ташқари, Ғойибон маҳалласида қуввати 63 кВА.ли, Кулолон, Майта ва Баланғардиён маҳаллаларида 100 кВА.ли жами 4 та қўшимча трансформаторлар ўрнатилди, Баландғардиён ва Маданият маҳаллаларида жойлашган 100 кВА.ли трансформаторлар  250 кВА.ли трансформаторларга алмаштирилди.
  Ичимлик сув таъминоти яхшилаш учун 600 метр сув қувурлари мукаммал ва 800 метр сув қувурлари жорий таъмирланиб, тумандаги 20 та маҳаллалар ҳудудида жами 151 та замонавий ичимлик суви олиш кўча калонкалари ўрнатилди. 
  Бундан ташқари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида А.Навоий, Ўзбекистон ва Сўфиён маҳаллалари ҳудудида жами 3 та болалар майдончалари ташкил этилди ва жиҳозланди. Мавжуд 8 та хожатхоналар қайта таъмирланди ҳамда Сўфиён маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ёнидан замонавий типда 2 та хожатхона бинолари қуриб фойдаланишга топширилди.     
  2014-2015 йилларда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш  мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Муғжин ва Хусбиддин қишлоқ врачлик пунктлари жорий таъмирланди. Тошработ қишлоқ врачлик пункти янгидан қурилди. Ундан ташқари тиббиёт муассасаларидаги жами 72 та иситиш қозонхоналари ва 10 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, Сил касалликлари ва Туғриқхона бўлимларининг иситиш қозонлари янгисига алмаштирилди.
  Шунингдек, 8 та мактабгача таълим муассасаларни таъмирлаш ва жиҳозлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 765 млн.сўм маблағлар ажратилди ҳамда 6 та МТМ жорий ва 2 та МТМлар капитал таъмирланди. Ҳомий ташкилот ва корхоналарнинг 53 млн.сўмлик ҳомийлиги асосида 4 та мактаб ва 1 та МТМларини 22 та иситиш қозонхоналари ҳамда 7 та мактабларни 15 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, 38 та иситиш қозонлари янгидан қурилди. Шу билан бирга таълим муассасаларидаги жами 525 пм ташқи иситиш трубалари изоляция қилинди, 1544 кв.метр бино томлари жорий таъмирланди ҳамда 1305 кв.метр синган дераза ойналари янгисига алмаштирилди.
  Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 573 млн.сўм маблағлар ажратилиб, 5 та мактаб ва 3 та МТМларда кўмир ва суюқ ёқилғи билан ишлайдиган жами 38 та иситиш қозонлари ўрнатилди. Шунингдек Қизилтепа агроиқтисодиёт коллежи биносига янги иситиш қозонларини ўрнатилди ҳамда 5 ва 39-умумтаълим мактаб биноларининг том қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди.
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги "Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги 2133-сонли ижросини таъминлаш мақсадида туманда 7 бўлим, 108 банддан иборат "Соғлом бола йили” туман дастури ишлаб чиқилди. 2014 йилда Дастур тадбирларини амалга ошириш учун жами харажатлар режаси: 25 млрд 10 млн. сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 25 млрд. 557 млн.  сўм маблағлар ўзлаштирилди, режа  102,2 фоизга бажарилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси

Махаллий кенгаш / Меъёрий хужжатлар фев 01, 2017
Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари юзасидан ҳисоботи

Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016

Махаллий кенгаш / Хисоботлар фев 01, 2017
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014