Кексаларни эъзозлаш йили

КЕКСАЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

Кексаларни эъзозлаш йили
rustamjon
2115
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий  қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 декабрдаги 361-сон қарори қабул қилинди. 
Унга асосан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига хамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартибини белгилайди. Уруш ва мехнат фронти фахрийлари ўзлари учун макбул муддатларда йилига бир марта  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ахолини ижтимоий муҳофаза килиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига хамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш хуқуқига эга. 
   1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва мехнат фронти фахрийлари бир нафар кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олиш ҳуқуқига эга. 
   Уруш ва мехнат фронти фахрийларининг бошқа тоифалари ушбу санаторийда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда кузатувчи шахс учун тўлов асосида қўшимча йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
    Санаторийга йўлланмалар олиш учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
    Паспорт нусхаси;
    Уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
    Соғломлаштириш тавсия этилган йўналиш ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий курорт картаси;
  Кузатувга муҳтож бўлган 1-гуруҳ уруш ногирони ўзини кузатиб бораётган шахс тўғрисидаги маълумотларни (паспортнинг нусхаси ва ушбу шахс ногиронни амалда парвариш қилаётганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг маълумотномасини) ҳам такдим этади.
   Шунингдек, Ногирон ва кексаларни бепул санатория–курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йуриқномага асосан йўлланмалардан фойдаланувчи ногиронлар ва кексалар тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлиги;
   Ҳар йили (навбат асосида)
   Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
   Республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
  Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
  Ядро полигонлари ва боша радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
  Ёлғиз кексалар;
  Икки йилда бир маротаба (навбат асосида)
  Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
  Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
  1-2-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз 1-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
  Санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган такдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба-Ёшга доир  пенсионерларга;
  Шунингдек ногиронлар ва кексалар навбатдаги йулланмани олиш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига йўлланмаларни бериш даврийлиги бўйича белгиланган муддат келган вактда эга бўладилар.
Марказ томонидан Вазирлик тизимидаги қуйидаги сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратилади:
            1. Нуроний сиҳатгоҳи
            2. Тавақсой сиҳатгоҳи
            3. Олтиариқ сиҳатгоҳи
            4. Косонсой сиҳатгоҳи
            5. Маржонсув сиҳатгоҳи
            6. Жиззах сиҳатгоҳи
            7.Марварид сиҳатгоҳларидир.
Шу каби уруш ва меҳнат фахрийларига ҳар йили навбат асосида Навоиазот, Қизилкумцемент, Олтинсой, Марварид, Ситораи Мохи Хосса сиҳатгоҳларига йўлланмалар ажратилади. 
Марказ томонидан  кекса ногиронларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга  Реабилитация  техника воситалари ва протез ортопедия маҳсулотлари бепул олиш имкониятлари мавжуд. 
 Бунинг учун марказимизга мурожаат этиб ўзларига керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: 603-84- 42, 555-21-23 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Президент фармонлари фев 26, 2015
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат дастурлари / Президент карорлари фев 19, 2015
2015 -

2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили"

Кексаларни эъзозлаш йили / Хоким карорлари мар 28, 2015