/ / / / "Соғлом она ва бола йили” туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида
2017-йил дастури / Давлат дастурлари / Хоким карорлари

"Соғлом она ва бола йили” туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида

2017-йил дастури / Давлат дастурлари / Хоким карорлари
rustamjon
1993
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й 7-сон,  62-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги "Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-46-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан
 
ҚАРОР  ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги "Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-46-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
"Соғлом она ва бола йили” туман дастури (кейинги ўринларда-Дастур) 1-илова [ b] (юклаб олинган: 9)га;
Дастурни амалга ошириш бўйича туман комиссияси таркиби  2-илова [ b] (юклаб олинган: 6)га;
Дастурдаги чора-тадбирларнинг жойларда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида туман комиссияси аъзоларини ҳудудларга бириктирилиши 3-илова [ b] (юклаб олинган: 5)га;
Дастурнинг ижросини таъминлаш бўйича туман комиссияси аъзоларини Дастурнинг бўлимларига бириктирилиши 4-илова [ b] (юклаб олинган: 5)га мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур карорига асосан "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда қуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилиниб, ижрога йўналтирилсин:
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий  уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;
тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;
никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг ўта муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда катта тушунтириш ишлари олиб бориш;
аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлигини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларни овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш; 
ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер- кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;
мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;
қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда шакллантириш, уларнинг академик лицейлар ва  касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар          ва касб- ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;
соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш;
дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.
   4. Туман комиссияси ва 3-иловага мувофиқ ҳудудларга бириктирилган масъулларга:
бир ҳафта муддатда Дастурни амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг зиммасига  Дастурда белгиланган вазифаларни сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини белгилаш;
ўн кун муддатда - тумандаги ташкилот, корхоналар, муассасалар томонидан ҳар бир ташкилот, корхона ва аҳоли пунктлари бўйича "Соғлом она ва бола йили” давлат дастури юзасидан ҳудудий ва тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб, бажарилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг 20 санасига қадар туман комиссиясига ахборот тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Дастурининг ижроси бўйича 4-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли Дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича туман комиссиясига маълумот киритиб бориш топширилсин.
6. Туман комиссияси (Ҳайитов):
 ҳар ойда бир маротаба ўз йиғилишларида, Дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида мутасаддиларнинг ҳисоботларини эшитиб, вужудга келган муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўрсин;
Дастур бўлимларининг масъуллари томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида, Дастурининг бажарилиши тўғрисида вилоят Мониторинг гуруҳига ҳар ойнинг 20-санасига қадар ахборот тақдим қилиб борсин.
7. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Худойбердиев) мазкур қарорни халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритилишини, Дастур ижроси бўйича ҳар чоракда бир маротаба тегишли ташкилотлар раҳбарларининг халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишларида ҳисоботларини эшитиб борилишини ташкил қилсин.
8. Туман "Қизилтепа тонги” газетаси (Мақсудов)га, Дастурнинг мақсад ва вазифалари ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.
9. Ушбу қарор "Қизилтепа тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни  ўз зиммамда қолдираман.
 
Туман ҳокими Ш.Набиев
№Қ-03/188, 29 март 2016 йил. 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат дастурлари / Президент карорлари фев 19, 2015
Хоким карори

Хоким карори

Меъёрий хужжатлар фев 28, 2014
2015 -

2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили"

Кексаларни эъзозлаш йили / Хоким карорлари мар 28, 2015