/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 08.02.2021 ЙИЛДАГИ ҚАРОРИ
Давлат дастурлари / Хоким карорлари

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 08.02.2021 ЙИЛДАГИ ҚАРОРИ

Давлат дастурлари / Хоким карорлари
baxriddin
0
88

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 3 ФЕВРАЛДАГИ "2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ "ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙИЛИ”ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА” ПФ-6155-СОНЛИ ФАРМОНИ ҲАМДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ 2021 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛДАГИ Қ-21-СОНЛИ ҚАРОРИИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-6155-сон Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 февралдаги Қ-21-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Халқ билан очиқ мулоқот натижалари асосида тайёрланган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича Қизилтепа туманида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар дастури) 1-иловага;

чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага;

чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини ташкиллаштириш мақсадида ҳудудларга бириктирилган масъуллар рўйхати
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттириш мақсадида қуйидагиларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969-сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;

"хуфиёна иқтисодиёт” улушини қисқартириш учун солиқ аудити ўтказишда "таҳлика-таҳлил” тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторий.

5.Туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Худойбердиев), туман халқ таълими бўлими (Ў.Истамов), тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда уч ой муддатда физика фани ва чет тиллари бўйича узлуксиз таълим сифати ва натижадорлигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс дастурни ишлаб чиқсин:

янги авлод, шу жумладан, электрон дарслик ва ўқув курсларини яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув дастурларида амалий ва интерфаол машғулотларнинг улушини кўпайтириш;

хорижий тилларни ўрганиш учун кенгроқ имконият яратиш мақсадида бепул тил ўрганиш электрон платформалар орқали ишларни ташкил этиш;

ихтисослашган мактаб (синф)лар фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш, уларни олий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро боғлаш ҳамда хорижий мамлакатлардан ўқитувчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш.

6.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Ҳайитов, Ҳ.Алиев, Н.Жўраев, Ҳ.Фармонов, Р.Худойбердиев, З.Рашидова) туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Ш.Жумаев), фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Ў.Сайпиев), аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Рўзиев), иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (А.Узоқов), молия бўлими (Н.Мусоев):

а) ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан "Темир дафтар”, "Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:

деҳқончилик билан шуғулланиш учун, шу жумладан янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратилишини;

ажратилган ер майдонлари суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ҳамда электр энергияси билан таъминланишини;

берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратилишини;

б) тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар”, "Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилишини назоратга олсин.

Икки ой муддатда ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилишнинг янги механизмлари юзасидан туман ҳокимига таклиф киритсин.

7.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Ҳайитов), туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳар бир сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар ой якунида чора-тадбирлар дастури бажарилишини танқидий кўриб чиқсин ҳамда ҳар чоракда туман ҳокимининг йиғилишларида муҳокама қилиш учун, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тадбирлар юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича таклиф киритиб борсин.

8. Халқ депутатлари туман Кенгаши Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ўн кун муддатда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ҳар ойда ўз мажлисларида муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.

9.Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Умедов), "Қизилтепа тонги” газетаси давлат унитар корхонаси (Р.Мақсудов)га:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тушунтирилишини;

Давлат дастури ҳамда чора-тадбирлар режаси амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотнинг кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.

10.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокимиШ.Набиев


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 15, 2021

2017 — 2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ

Давлат дастурлари / Президент фармонлари мар 03, 2020
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

Давлат дастурлари / Президент фармонлари мар 03, 2020