/ / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2020 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Меъёрий хужжатлар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2020 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Меъёрий хужжатлар
baxriddin
0
38

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИ ҚАРОРИ


ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2020 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларига маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун Қизилтепа туман бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги "Навоий вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 59/379-сонли қарорига асосан Қизилтепа туман (кейинги ўринларда туман деб аталади) бюджетига Навоий вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 53545578,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 819025,0 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ўтказилади:

-жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

-жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

-жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ бундан мустасно);

-қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош бундан мустасно).

2.Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а)тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б)туман бюджетидан:

-фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

-давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

3.2020 йилги туманнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага ҳамда 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

4.Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1477 678,0 минг сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

6.Туман ҳокимлиги, туман молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

7.Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

8.Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

9.Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

10. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

11. "Қизилтепа тонги” таҳририяти (Р.Мақсудов), туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари (А.Умедов) мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

12. Ушбу қарор 2020 йил 1 январь кунидан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси Ш.Набиев

18 декабрь, 2019 йил

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги Қ-4-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 22, 2016
Молия бўлими

Молия бўлими

Туман ташкилотлари фев 26, 2015
Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги  Маҳаллий  бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори

Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги

Хоким карорлари янв 05, 2015