/ / Туман ҳокими қарори қабул қилинди
Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари

Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари
rustamjon
206

  Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, "Ўзбеекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосан 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан
 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:
 
          1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд 62 та корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сони 7655 кишини ташкил этганда, шундан ўртача 3,3 фоиз миқдорида – 253 та шу жумладан:
        2. Ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун - 5,1 фоиз (11 киши);
     умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун – 79,4 фоиз (201 киши);
сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учн 0,8 фоиз (2 киши);
 муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – 7,5 фоиз (19 киши);
ногиронлар учун – 3,7  фоиз (8 киши);
пенсияолди ёшидаги шахслар учун учун – 1,9 фоиз (4 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун – 1,4 фоиз (3 киши);
одам савдоси қурбонлари учун учун - 0,4 фоиз (1 киши);ижтимоий мухофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 2,3 фоиз (6 киши);атрофдагилар учун хафли бўлмаган ижтимоий ахамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 2 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 2 киши;
2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-илова (ilova.xls [93 Kb] (юклаб олинган: 2))да кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар;
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади; 
       ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йилнинг 1-март кунига қадар квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрель санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Файзуллоев) беш кун муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказилишини ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш туман ҳокимлиги юристи Ш.Жамолов зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарор кучга кирган кундан этиборан туман ҳокимининг 17.10.2017 йилдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-10\1436 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисблансин.    
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ҳайитов зиммасига юклатилсин.
 

 

Қизилтепа туман ҳокими  Ш.Набиев
2018 йил 5 феврал №Қ-2/211

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш   учун иш ўринларини 2017 йилда   банд қилиб қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари окт 03, 2016
Қарор қабул қилинди

Қарор қабул қилинди

Фукароларга / Хоким карорлари / Указы Хокима окт 07, 2015
“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб  қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Хоким карорлари окт 11, 2014