/ / Дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари

Дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари
rustamjon
1019
   Ўзбекистон Республикасининг "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й.,52-сон, 508-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 10 мартдаги "Вилоятдаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-37-сонли қарорига асосан туман тасарруфидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш мақсадида
ҚАРОР  ҚИЛАМАН:
  1. Навоий вилояти ҳокимининг 2015 йил 10 мартдаги "Вилоятдаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги 37-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  Мазкур қарор ижроси юзасидан ишлаб чиқилган "Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари” илова(ilova.doc [ b] (юклаб олинган: 8))га мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Сатторов), "Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Ш.Ҳабибов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (З.Юсупов), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тумандаги қабристонларни зарур даражада сақлаш ва ободонлаштириш ҳамда ҳашарлар, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиб борсинлар.
   3. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (З.Юсупов) ва қабристонларнинг маъмурияти:
хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарсинлар;
   тумандаги қабристонларнинг ҳудудида "Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари”га ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар ва амалга оширилган ишлар ҳамда қоидалар талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳар чоракда туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсинлар.
   4. Туман бош архитектори (Қ.Саидов), туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (О.Жумаев) ва туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (Ф.Аллаёров)га:
   қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси танлашни шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;
   қабристонларнинг хизмат кўрсатиш даври муддатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг санитария-ҳимоялаш зонаси ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш ёки дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.
  5. Мазкур қарор "Қизилтепа тонги” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
   6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
   7. Ушбу қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Сатторовга юклатилсин.
 
Туман ҳокими Ш.Набиев
Қ-03/247, 27 март 2015 йил

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 25, 2016
Қарор қабул қилинди

Қарор қабул қилинди

Фукароларга / Хоким карорлари / Указы Хокима окт 07, 2015

"ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси

Туман ташкилотлари фев 07, 2015