/ / Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 25 сесссияси бўлиб ўтди
Махаллий кенгаш

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 25 сесссияси бўлиб ўтди

Махаллий кенгаш
rustamjon
664
Сессияда туман Кенгаши депутати бўлмаган туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, кун тартибидаги масалага алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 
Шунингдек сессия ишида вилоят ҳокими ўринбосари Ҳамроев Соли Фармонович ҳам иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари Сессияни Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган депутатлар гуруҳи раҳбари Сайфиев Ўткир Нуруллоевич очди ва олиб борди.
Сессия котиби этиб 6-"Ғардиён” сайлов округидан депутат Рахматова Авера Қўлдошевнани сайлаш таклифи киритилди ва якдиллик билан овоз берилди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди. 
 1). Қизилтепа тумани ҳокими Набиев Шабон Шодиевичнинг "2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йил учун туманнинг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳисоботини Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитуви ҳақида. 
2). Қизилтепа тумани прокурори Ҳайдаров Шерзод Умаровичнинг "Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш тўғрисида”ги ахбороти ҳақида.
3). Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
4). Бошқа масалалар.

Сессияда кўрилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 29 (йигирма тўққиз) нафари ёқлаб овоз берди. Қаршилар, бетарафлар бўлмади.

Сессия ўз ишини якунлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Навбатдан ташқари IX сессия

Навбатдан ташқари IX сессия

Махаллий кенгаш янв 12, 2016
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг

Махаллий кенгаш / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 05, 2015
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Махаллий кенгаш / Мажлислар янв 11, 2015