/ / Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида
Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар
rustamjon
1341
  Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2015 йил 12 октябрдаги "Вилоятда 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 7/33-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги VIII сессияси
 
Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:
 
  1. Туманда "2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури” (кейинги ўринларда-Дастур) 1-илова(1ilova.doc [ b] (юклаб олинган: 11))га, дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-илова(2-ilova.doc [ b] (юклаб олинган: 5))га мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ишчи комиссия аъзолари:
ҳар ойда ҳудудларга чиққан ҳолда дастур ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини туман ҳокимлигида тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин; 
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
  3. Туман Иқтисодиёт бўлими (Маҳмудов)га:
Дастур ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, 2016 йилда ҳар бир лойиҳа бўйича яратилган янги иш ўринлари таҳлилий натижаларини туман ҳокимлигига тақдим этиб бориш топширилсин.
4. Туман иқтисодиёт бўлими (Маҳмудов) тумандаги тижорат банклари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритсин ҳамда назоратга олсин.
  5. Тижорат банклари раҳбарларига:
янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш тавсия этилсин.
  6. Туман иқтисодиёт бўлими (Маҳмудов), тижорат банклари раҳбарлари, Савдо саноат палатаси туман бизнес маркази директори (Раззоқов)ларга:
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.
  7. Туман давлат Солиқ инспекцияси (Чориев)га:
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин. 
  8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Файзуллоев), Иқтисодиёт бўлими (Маҳмудов) билан биргаликда:
2016 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ойда (ҳисобот ойи якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар) киритиб борсин.
  9. Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Худойбердиев), туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Файзуллоев), тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишларида Дастур параметрларининг бажарилиши, манзилли дастурга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб бориш; 
  ҳудудларда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари иборат ишчи гуруҳлари ташкил этиб, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникация тармоқларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.
  10. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Р.Худойбердиев) ушбу қарорни "Қизилтепа тонги” газетасига расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
 11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари ва туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи Ж.Маҳмудов ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ж.Файзуллоевлар зиммаларига юклатилсин.
  12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 
 Кенгаш раиси   Ш.Набиев
 2015 йил 29 декабр, VIII/38

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қарор қабул қилинди

Қарор қабул қилинди

Фукароларга / Хоким карорлари / Указы Хокима окт 07, 2015
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов дек 14, 2014
2015 -

2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили"

Кексаларни эъзозлаш йили / Хоким карорлари мар 28, 2015