/ / ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VII СЕССИЯСИ
Махаллий кенгаш

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VII СЕССИЯСИ

Махаллий кенгаш
rustamjon
877
   Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари  VII сессияси 2015 йил 4 ноябрь куни соат 15.00 да Хожа Ҳасан қишлоқ фуқаролар йиғинидаги енгил саноат касб-ҳунар коллежида, соат 17.00 да туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳамда 5 ноябрь куни соат 08.00да Зармитан қишлоқ фуқаролар йиғинидаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.
 Сессияда вилоят ҳамда туман Кенгашининг депутатлари, ҳудудлардаги корхона, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, барча йўналишдаги фермер хўжаликларининг раҳбарлари иштирок этдилар.
  Сессияда «Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, фермер хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида уларнинг ер участка ҳажмларини мақбуллаштириш тўғрисида»ги масала муҳокама қилинди. Сессияни туман кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Набиев олиб борди. Масала юзасидан туман фермерлар кенгаши раиси Қ.Каримовнинг маърузаси, шунингдек ҳудудларда сурункасига бир неча йил шартномавий режаларни бажармаган, солиқ, техника хизмати, маъданли ўғит ва бошқа тармоқлардан қарздор фермер хўжаликлари раисларининг ахборотлари тингланди.
   Фермер хўжаликларининг давлат олдидаги қарзларини тўлат-тириш солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар раҳбарларига топширилди.
   Сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.
   Сессия ишида Навоий вилояти ҳокими сенатор Э. О. Турдимов иштирок этди.
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VII СЕССИЯСИТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VII СЕССИЯСИТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VII СЕССИЯСИТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VII СЕССИЯСИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XVII сессияси

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан

Махаллий кенгаш июн 22, 2016
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XVI сессияси

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан

Махаллий кенгаш июн 06, 2016
Навбатдан ташқари IX сессия

Навбатдан ташқари IX сессия

Махаллий кенгаш янв 12, 2016