/ / Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси
Махаллий кенгаш / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси

Махаллий кенгаш / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
rustamjon
984
  Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
 Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этиш, Қизилтепа тумани прокурорининг "Туманда 2014 йил давомида қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида олиб борилган ишлар” юзасидан ахбороти, халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2015 йил иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа масалалар депутатлар муҳокамасига қуйилди. Биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига муносиб номзодлар танланиб, тасдиқлаш учун 5-Навоий округ сайлов комиссиясига тавсия этиш бўйича қарор қабул қилинди. Иккинчи масала туман прокурори Ш.Ҳайдаровнинг ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди. Сессияда халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг 2015 йилги иш режалари муҳокама этилиб, тасдиқланди. Шунингдек, Сессия муҳокамасига қўйилган асосий ва қўшимча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 25 сесссияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 25

Махаллий кенгаш фев 01, 2017
Туман Кенгашининг навбатдаги XII сессияси ўтказилди

Туман Кенгашининг навбатдаги XII сессияси ўтказилди

Махаллий кенгаш мар 01, 2016
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Махаллий кенгаш / Мажлислар янв 11, 2015