/ / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
Махаллий кенгаш / Мажлислар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Махаллий кенгаш / Мажлислар
rustamjon
1316
Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси 10 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.
Сессия ишини 27-Ҳусбуддин сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Ў.Сайфиев олиб борди.
Сессияда кун тартибидаги бешта масала кўриб чиқилди.
Биринчи масала «Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида» туман сайлов комиссияси раиси М.Аминов ахборот берди ҳамда 2014 йил 21 декабрда туман Кенгашига сайланган депутатлар рўйхати билан таништирди.
Сессия муҳокамасига халқ депутатлари туман Кенгашига ЎзЛиДеП, «Адолат» СДП, ЎзМТДП, ЎзХДПдан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш масаласи ҳавола этилди.
Депутатлар «Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш, доимий комиссияларни тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни якдиллик билан тасдиқладилар.
Халқ депутатларитуман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги масала юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, қуйидаги йўналишлар бўйича комиссиялар тузилиши таъкидланди:
Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси, Қонунийликни, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси, Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси, Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси, Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси.
Сессияда муҳокама этилган барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
"Навоий вилоят ҳокими Э.О.Турдимов томонидан Қизилтепа туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов сўзга чиқди. У номзод Набиев Шабон Шодиевичнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида депутатларга батафсил маълумот берди. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган партия гуруҳлари раҳбарлари туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватладилар.
Шундан сўнг депутатлар томонидан 30-Янги ҳаёт округидан депутат Набиев Шабон Шодиевич бир овоздан туман ҳокими этиб тасдиқланди..
Сессияда туман ҳокими Ш.Набиев сўзга чиқди.
Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 25 сесссияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 25

Махаллий кенгаш фев 01, 2017
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг

Махаллий кенгаш / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 05, 2015
ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ТАРКИБИ

ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ТАРКИБИ

Доимий комиссиялар янв 13, 2015