/ / Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди
Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов
rustamjon
1411
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори ижросини таъминлаш ва туманда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши XXXI-сессияси
 Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И: 
1. Туманда "2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури” 1-иловага, дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишчи комиссия аъзолари:
ҳар ойда ҳудудларга чиққан ҳолда 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини туман ҳокимлигида тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин;
дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
3. Туман Иқтисодиёт бўлими (Жўраев)га:
Дастур ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, 2015 йилда ҳар бир лойиҳа бўйича яратилган янги иш ўринлари таҳлилий натижаларини туман ҳокимлигига тақдим этиб бориш топширилсин.
4. Тижорат банклари раҳбарлари, тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритсин ҳамда назоратга олсин.
тижорат банклари билан биргаликда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олсин.
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.
5. Туман давлат Солиқ инспекцияси (Эргашев):
Норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
6. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Файзуллаев), Иқтисодиёт бўлими (Жўраев) билан биргаликда:
2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ойда (ҳисобот ойи якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар) киритиб борсин.
7. Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Худойбердиев), Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Файзуллаев) тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши йиғилишларида 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг бажарилиши, манзилли дастурга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокамага киритиб борсин;
8. Тузилган ишчи гуруҳ зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникация тармоқларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси раислари, туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи Н.Жўраев ва туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази Ж.Файзуллаев зиммаларига юклатилсин.
 
Кенгаш раиси Ш.Набиев 
2014 йил 12 декабр №XXX/152

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш   учун иш ўринларини 2017 йилда   банд қилиб қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари окт 03, 2016
Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар дек 30, 2015
2015 -

2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили"

Кексаларни эъзозлаш йили / Хоким карорлари мар 28, 2015