Тендер савдолари

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Тендер савдолари
baxriddin
0
53
 
Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжаликлар тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомига биноан  пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларни юритиш мақсадида туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари комиссияси ер участкалари учун очиқ танлов эълон қилади. 
1. Янги ҳаёт МФЙ худуди, Х. Сулаймонов номли массивдаги туман захира ерлар хисобида бўлган 1031, 1026, 1002, 1048, 1049, 1050, 1052, 1053, 1054, 1055, 1057, 1058, 1356, 1363, 1360-контурлардаги жами 111,42 гектар, шундан 90,86 гектар экин ерлар, 11,53 гектар бўз ерлар, 2,14 гектар яйлов ерлар, 0,17 гектар ўрмонзор ерлар, 4,59 гектар сув ости ерлар, 0,16 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 1,97 гектар бошқа ер майдонлари пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалик ташкил этиш учун;
2. Оқ олтин  худуди, "Меҳнат рохат” массивидаги туман захира ерлар хисобида бўлган 598, 599, 600, 601, 602-контурлардаги жами 9,22 гектар, шундан 7,52 гектар экин ерлар, 1,16 гектар бўз ерлар, 0,24 гектар сув ости ерлар, 0,30 гектар бошқа ер майдонлари боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалик ташкил этиш учун танлов эълон қилади.
Танлов 2020 йил 17 ноябрь куни соат 10.00 да туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими биносида бошланади.
Эслатма: танловда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Аризада ариза берувчининг исми ва фамиляси, отасининг исми, турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашуви, ер участкаларини ижарага олиш муддати кўрсатилиши шарт. 
Манзил: Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 23-уй. 
Мурожаат учун телефон:  555-29-82, 555-35-81.

Танлов комиссияси
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар авг 25, 2020

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга апр 04, 2020

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Тендер савдолари ноя 08, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .