/ / Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартиби
Интерактив хизматлар

Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартиби

Интерактив хизматлар
admin
1481
Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартибиНефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли «Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» (qaror.doc [ b] (юклаб олинган: 2)]) қарори асосида амалга оширилади.

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуниксиялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан та'минланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус ма'лумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;

е) Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

з) "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик та'минот тўғрисидаги хулоса;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ўздавнефтгазинспексия" ҳудудий бўлимининг мас'ул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

Ариза шакли: ariza_shakl.doc [ b] (юклаб олинган: 2)

 
Регламент: Reglament-JAMOAVIY-TRANSPORT.pdf [51.98 Kb] (юклаб олинган: 1)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш учун лицензия олиш

Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш учун

Интерактив хизматлар дек 15, 2014
Аудиокассеталар ва дискларни ишлаб чиқиш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш

Аудиокассеталар ва дискларни ишлаб чиқиш, ёзиш,

Интерактив хизматлар дек 15, 2014
Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш

Интерактив хизматлар дек 15, 2014