/ / Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича интерактив хизмат
Интерактив хизматлар

Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича интерактив хизмат

Интерактив хизматлар
admin
1032
Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича интерактив хизматАвтомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишнинг ушбу Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) "Автомобил транспорти тўғрисида", "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида", "Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга татбиқ этилади.

Автомобил транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

Йўл чипталари, йўл ва чиптани ҳисобга олиш варақалари реквизитлари, йўналишлар, автовокзаллар (автостанциялар) паспортлари, автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга тааллуқли шакллар ва йўриқнома-методик ҳужжатлар "Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти" агентлиги томонидан тасдиқланади.

Йўловчилар ташувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар:

Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Автотранспорт воситалари Дст 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак.
Йўловчиларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар:

Автомобил транспортида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар Ўзбекистон давлат стандартларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Мунтазам қатновларни амалга оширувчи автобуслар ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда:

тендер контрактига мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага;
тегишли лицензияга (лицензия карточкасига);
йўналиш ҳужжатларига;
йўл варақаси ва чипталарни ҳисобга олиш варақасига;
йўл варақаларида йўлга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги қайдларга;
қатнов жадвалига ва йўналиш схемасига (шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - унда аҳоли яшаш жойларидан ўтиш вақти, овқатланиш, дам олиш, тунги ухлаш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда) эга бўлиши керак.
Йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олиш:

Қуйидагилар йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади:

а) автотранспорт воситасининг йўл варақаси;

б) шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатновчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) автотранспорт воситаларининг чипталарни ҳисобга олиш варақаси;

в) автобус ва енгил автомобилларнинг буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома;

г) чипталарни сотиш ведомости (йўналишсиз таксилардан ташқари). Автотранспорт воситаларининг йўл варақалари ва чипталарни ҳисобга олиш варақалари ҳамда буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш қоидалари бўйича ҳисобга олинади ва ташувчида сақланади.

Йўл ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Ҳайдовчи гаражда, йўлда, оралиқ манзилларга кириб ўтишда ва охирги манзилларда йўл ҳужжатларидаги барча қайдларнинг тўғрилигини кузатиб бориши шарт.

Қуйида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бўлими интерактив хизматлари сифатида ариза бланкалари илова қилинган:

Лицензия олиш учун ариза бланкаси (юридик шахслар учун)
Лицензия олиш учун ариза бланкаси (жисмоний шахслар учун)
Лицензия муддатини узайтириш учун аризаси бланкаси
Лицензиянинг дубликатини олиш учун ариза бланкаси
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза бланкаси
Лицензия варақаларини дубликатини олиш учун ариза бланкаси
Лицензия олиш учун давлат божи ставкалари
Навоий вилоятида мавжуд лицензиатлар сони
Навоий вилоятида мавжуд йўналишлар сони
Агентлик томонидан вақтинча тўхтатилган ва аризасига асосан тугатилган лицензиялар
GPS новигатор учун шартнома
Таксометр ҳақида маълумот ва шартнома

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартиби

Автомобил ёнилғисини савдоларини ташкил килиш тартиби

Интерактив хизматлар дек 15, 2014
Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш

Интерактив хизматлар дек 15, 2014
Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга

Интерактив хизматлар дек 15, 2014