/ / Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Интерактив хизматлар

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Интерактив хизматлар
admin
1142
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашБизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар:

Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори сохасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес суб'ектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди..

Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга кредитлар ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-308-сонли қарорига асосан тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига имтиёзли кредитлар ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан хисобот даврида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.

Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига янги ишчи ўринлари яратилган.

1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий вилоят бўлими Қизилтепа тумани филиали. манзили Қизилтепа тумани Ўзбекистон шох кўчаси кўчаси 35-уй, телефонлар: 555-29-26, 555-29-19, 555-29-18
2. "Агробанк” ОАТБ Навоий вилояти Қизилтепа тумани филиали. манзили Қизилтепа тумани Ўзбекистон кўчаси 10-уй, телефонлар: 555-38-08, 555-38-30, 555-38-07
3. Давлат тижорат Халқ банки Навоий вилояти Қизилтепа тумани филиали. манзили Қизилтепа тумани Ўзбекистон шоҳ кўчаси 10-уй, телефонлар: 555-24-30, 555-28-60
4. "Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилояти Қизилтепа тумани филиали. манзили Қизилтепа тумани Ўзбекистон шоҳ кўчаси 6-уй, телефонлар: 555-38-24, 555-29-09, 555-30-57
 
 Регламент: [attachment=61]

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар дек 30, 2015
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов дек 14, 2014
«Навоий нефт базаси» унитар корхонаси Қизилтепа тумани филиали

«Навоий нефт базаси» унитар корхонаси Қизилтепа

Туман ташкилотлари фев 24, 2014