/ / БИЗ ҚАЛБАН БИРМИЗ
Фукароларга / Тадбирлар

БИЗ ҚАЛБАН БИРМИЗ

Фукароларга / Тадбирлар
baxriddin
392

Маҳалла – жамиятнинг муҳим бўғини. Шу сабабли ҳар биримизнинг ҳаётимиз, яшаш тарзимиз, оилаларимиздаги маънавий муҳит ва фарзандлар тарбиясини маҳалладан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Шу билан бирга, бу кичик Ватанда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро маҳалладошига ёрдам қўлини чўзишга, унинг оғирини енгил қилишга интилади.

ЮртимиздаCOVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши ҳар биримизни сергак торттирмоқда. Бу балога қарши биргаликда курашиш лозимлиги барчамизга аён.

Юртимизда савобга қўл урадиган, саховатпеша инсонлар бор экан, мамлакатимиздан файзу барака аримайди. Одамларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати сабаб ҳаёт, умр шаклланади, юзага келган муаммолар ўз ечимини топади.

Ушбу синовли кунларда бу каби фазилатлар, инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлиги янада яққол кўзга ташланмоқда. Туманимиздаги кўплаб саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар сўзларим исботидир.

Сўнгги кунларда шундай саховатпеша инсонлар томонидан эзгуликка, саховатга юз тутилиб, хайр-эҳсон қилишни ният этилиб, 1456 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда ва бошқа турдаги кўмаклар кўрсатилмоқда. Бунинг баробарида 1500 га яқин оиланинг ушбу синовли кунлардаги мушкули бир оз бўлса ҳам енгиллашди. Шунингдек, саховатпеша тумандошларимиз томонидан аҳолига 1500 дан ортиқ ҳимоя ниқоблари ҳам бепул тарқатилди.

БИЗ ҚАЛБАН БИРМИЗ
БИЗ ҚАЛБАН БИРМИЗ

Эл бошига ташвиш келганда саховат ва меҳр-оқибат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимизга айланмоғи керак. Шундагина бу оғир кунлар тезроқ адоғига етади, эл-улусда Ватанга, юртга, миллатга бўлган ишонч ҳисси янада ортади. Халқимиз сабрли, ҳамма нарсадан хайр ахтарадиган халқ.

Тумандошларимиздан яна шуни алоҳида сўраган бўлардимки, карантин давомида томорқаларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратайлик. Ернинг хазина эканлигини унутмаган ҳолда унга озуқабоп экинларни экишни кечиктирмайлик, ҳар бир қарич ердан ва ҳар дақиқадан унумли фойдаланайлик. Зеро эртага унинг ҳосилидан оиламиз, яқинларимиз билан бирга баҳра оламиз.

БИЗ ҚАЛБАН БИРМИЗ
БИЗ ҚАЛБАН БИРМИЗ

Азиз тумандошлар!

Ҳар қандай вазиятда ҳам бирдамликда, шифокорлар тавсияларига амал қилган ҳолда, тушкунликка тушмасдан коронавирусга қарши бирга курашайлик! Ҳаммамиз бирлашиб, аввало ўзингиз ва яқинларингизнинг, шу билан бирга бошқаларнинг саломатлигига бефарқ бўлмасдан, заруратсиз, эҳтиёжсиз кўчага чиқмасдан, оилада фарзандлар тарбиясига янада эътиборли бўлсак, меҳр-оқибатли, сабр ва матонатли, меҳнатсевар халқимизни ҳеч бир куч, хусусанCOVID-19 коронавирус инфекцияси ҳам енга олмайди.

Зухра РАШИДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

Эълонлар / Фукароларга мар 27, 2020