/ / "Савол беринг, жавоб қайтарамиз" лойиҳаси
Фукароларга

"Савол беринг, жавоб қайтарамиз" лойиҳаси

Фукароларга
baxriddin
371
"Савол беринг, жавоб қайтарамиз" лойиҳаси
Савол: Ҳомиладор она туғиш вақтида меҳнат таътилига чиқиб, таътил пайтида туққан, туғруққача ва туғруқдан кейин олиши мумкин бўлган таътилларини яшириб, меҳнат таътили тузиб, меҳнат таътилидан кейин ишга чиқишни мақсад қилган. Ходимни бундан кўзлаган мақсади ўз иш жойини узоқ вақт қолдириб кетишни хоҳламаган, шу сабабли туғишини ишхонасидан яширган. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Ходимни мажбуран бола парваришлаш таътилига юбориб, ишга чиқармаса бўладими?

Жавоб: Йўқ, бу нотўғри бўлади.
Умуман, меҳнат қонунчилигимизда таътилларнинг ходимнинг истак ва хоҳишидан ташқари бериладиган қандайдир турлари мавжуд эмас.
Саволда қайд этилган ҳолатда ҳам айнан шундай.

Меҳнат кодексининг 234-моддасида болани икки ёшга тўлгунига қадар ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар ҳақида сўз боради.

Шу модданинг биринчи қисмида "ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади” дейилмоқда.

234-модданинг иккинчи қисмида ҳам шунга ўхшаш норма: "аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади”.
Эътибор берган бўлсангиз, болани парваришлаш билан боғлиқ ушбу иккала ижтимоий таътиллар ҳам айнан ходимнинг ҳохишига, яъни унинг ихтиёрига кўра берилади.
Хулоса шуки, ходимни мажбуран бола парваришлаш таътилига юбориб бўлмайди ва агар у шуни истаса, ўз ишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"Савол беринг, жавоб қайтарамиз" лойиҳаси

Фукароларга янв 29, 2020
САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Меъёрий хужжатлар дек 10, 2019
ҚАРОР ВА ИЖРО. ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ СЎНГГИ 2 ЙИЛ

ҚАРОР ВА ИЖРО. ПИЛЛАЧИЛИКДАГИ СЎНГГИ 2 ЙИЛ

Янгиликлар / Фукароларга янв 18, 2019