/ / Қарор қабул қилинди
Фукароларга / Хоким карорлари / Указы Хокима

Қарор қабул қилинди

Фукароларга / Хоким карорлари / Указы Хокима
rustamjon
1268
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 156-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,
      
Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н :
 
1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун  ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонидан 450 кишини ташкил этадиган  4,8 фоиз миқдорида, шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 4,2 фоиз  (19  киши);
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 74,2 фоиз (334  киши);
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6,8 фоиз  (31  киши);
ногиронлар учун 3,1 фоиз (14 киши);
туман Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,0 фоиз  (5 киши);
 жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига  кўра тиббий характердаги  мажбурий  чоралар кўрилган   шахслар  учун 3,1 фоиз (14 киши);
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, 7,3 фоиз (33 киши), шу жумладан  кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 6 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 3 киши, одам савдосидан жабрланган шахслар учун 24 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги (ilova.xls [46 Kb] (юклаб олинган: 12))жадвал асосида тасдиқлансин.
2. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини  (банд этиб қўйилишини ёки ажратилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена қоидаларига  ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
3. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар  ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида  2015 йил якунланишидан 10 кун олдин ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса квоталанган иш жойларининг умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2016 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини яратиш (банд қилиб қўйилганлиги) тўғрисидаги, яъни  ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини  туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
4. Ушбу қарор ижроси ўз вақтида таъминланмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 3-қисмига мувофиқ иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Жарима тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  маркази (Ж.Файзуллаев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли  корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига ҳавола этсин ва қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини  таъминласин. 
7. Мазкур қарор "Қизилтепа тонги” газетасида расман эълон қилинсин  ҳамда ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари Н.Ҳайитов зиммасига юклатилсин.
 
Туман ҳокими Ш.Ш.Набиев
Қ-10/687, 06.10.2015 йил.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш   учун иш ўринларини 2017 йилда   банд қилиб қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари окт 03, 2016
Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар дек 30, 2015
“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2015 йил учун банд қилиб  қўйиш тўғрисида”

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

Хоким карорлари окт 11, 2014