/ / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИГА МУРОЖААТИ
Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИГА МУРОЖААТИ

Фукароларга
Matbuot kotibi
77

Ассалому алайкум, қадрли тумандошлар!

Мамлакатимизда аҳоли, уларнинг муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашда татбиқ этилган "маҳаллабай” ва "хонадонбай” ишлаш тизимлари ўз самарасини бераётгани ҳеч кимга сир эмас.

Натижада давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири – "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”тамойили ўз ифодасини топмоқда. Вилоят ва туман даражасидаги барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида доимий равишда аҳоли билан қабуллар ўтказиши натижасида йилнинг ўтган етти ойида 2754нафар тумандошларимизнинг мурожаатлари бирма-бир ўрганилиб, ўз ечимини топди.

Хабарингиз бор, юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда "Темир дафтар”, жорий йилда эса "Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари” ташкил қилинди.

Ушбу дафтарларга киритилган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бор, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган тумандошларимизнинг ҳаётини яхшилашда, уларнинг муаммоларини бартараф этишда бир қатор амалий ишлар бажарилди. Натижада йилнинг ўтган даврида ушбу дафтарларга киргизилган 3053 нафар ёшлар ҳамда 2250 нафар аёлларнинг барчасининг муаммолари ҳал этилди.

Эндиликда бу хайрли ишларни давом эттирган ҳолда "Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичида 2278нафар аёллар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳам муаммоларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган.

Азиз тумандошлар!

Шуни унутмаслик керакки, ҳаёт давом этар экан, муаммолар пайдо бўлаверади.

Шундай экан, мен бошчилигимда сектор раҳбарлари, туманимиздаги барча идоралар раҳбарлари биргаликда тумандошларимизнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш йўлида тун-у кун тинмаймиз.

Яна шуни таъкидламоқчиманки, Сиз истаган пайтингизда ўзингизни қийнаётган муаммо билан туман ҳокимлигига, секторлар ҳудудида ташкил қилинган секторлар штабига, ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Биз Сизни эшитишга доимо тайёрмиз.

Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар ўрганилиб, ўз муддатида, қонуний кўриб чиқилишига кафолат берамиз.

Аҳолимизнинг розилиги, уларнинг муаммоларини ҳал этган ҳолда зарурий шарт-шароитларни яратиш орқали кўзларида ишонч ва бахтни кўриш энг устувор вазифамиз.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ" НИМА, УНГА КИМЛАР КИРИТИЛДИ?

Янгиликлар мар 29, 2021
АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Янгиликлар мар 25, 2021
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ

Расмий табриклар / Фукароларга мар 21, 2021