/ / МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТДА
Фукароларга / Интерактив хизматлар / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари

МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТДА

Фукароларга / Интерактив хизматлар / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари
rustamjon
1181

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 12 январдаги Қ-4-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:
 
  1. Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 12 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-4-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2.Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини амалга тадбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
   3. Туман ҳокимининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларини сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
  Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган раҳбарлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсий қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларни тасдиқланган жадваллар асосида ўтказилиши учун шахсан жавоб берадилар.
  5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (С.Сатторов, Н.Ҳайитов, Г.Ўроқова)                 5 кун муддатда туманнинг барча ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиши юзасидан 2015 йил биринчи ярим йиллик жадвалини тасдиқлаш учун киритсинлар ва мазкур амалиётни ҳар ярим йилликда давом эттирсинлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўз комплексларига кирувчи ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳар ойда муҳокама этилиб таҳлил қилинишини, Қонун талабларининг бузилишига йўл қўйган раҳбарлар ва мансабдор шахсларга ўрнатилган тартибда қатъий чоралар кўриб борилишини таъминласинлар.
   6. Туман хокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Р.Худойбердиев), умумий бўлим (Б.Ҳамроев) ва туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (С.Саматов)ларга:
-10 кун муддатда туман ҳокимлигининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш учун мўлжалланган қабулхонасида қулай шарт-шароитлар яратилишини;
-"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқган ҳолда қабулхонани махсус-техника воситалари (аудио ва видео, шунингдек фотосуратга олиш) билан жихозланишини;
-қабулхонада туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг қабул қилиш жадваллари, шу жумладан сайёр қабуллар жадвали ва ўтказиш жойларини, қабулга олдиндан ёзилиш тартиблари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилишини, шунингдек ушбу маълумотларни туман ҳокимлиги расмий веб-сайтида ёритилишини;
-"IS DосFlоw” ҳужжат айланиш тизими дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифалари топширилсин.
  7. Туман қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига 10 кун муддатда:
-2015 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий қабул қилиш, шунингдек сайёр қабуллар ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш;
-жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш учун мўлжалланган қабулхонада қулай шарт-шароитлар яратилишини;
-қабул қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи хамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартибларини расмий веб сайтларда эълон қилиш, маъмурий биноларнинг ҳамма кириши мумкин бўлган жойларидаги стендларга жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
  8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (С.Сатторов), ташкилий-назорат гуруҳи (Р.Худойбердиев) ва умумий бўлим (Б.Ҳамроев)га келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлилини юритган ҳолда мурожаатлар сони кўпайган соҳалар, тармоқлар, йўналишлар бўйича мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ҳамда таҳлил натижаларини ҳар ойда туман ҳокимлиги йиғилишлари мухокамасига киритиб бориш юклатилсин.
  9. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ш.Жамолов)га Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг мазмун-мохиятини жисмоний ва юридик шахсларга тушунтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш топширилсин.
  10. Туман ҳокимининг 2014 йил 6 июндаги "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қ-06/444-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  11. Ушбу қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
  
Туман ҳокими     Ш.Набиев.
Қ-01/31 2015 йил 13 январ

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги

Туман хакида / Эълонлар / Янгиликлар / Тадбиркорларга / Тендер савдолари / Тендеры апр 28, 2017
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари мар 01, 2016
МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Эълонлар / Хоким карорлари фев 26, 2015