/ / ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА
Фотолавхалар / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти / Тадбирлар

ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА

Фотолавхалар / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти / Тадбирлар
baxriddin
1
62

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган Марказий Осиё ҳудудидаги энг катта полигон "Каттақўрғон” округ полигонида "Ёш ҳарбий ватанпарварлар” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагери ташкил этиб келинмоқда. Унинг 2-мавсумида вилоятимизнинг 130 нафар ёшлари қатнашишди, уларнинг 22 нафари тумандошларимиз.

Ёшларга яратилган шароитлар ва "Каттақўрғон” округ полигони фаолдияти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 март куни эрта тонгдан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ушбу округ полигони томон йўл олишди.

Бир неча соатлик йўлдан сўнг Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши ҳамда Навбаҳор тумани Кенгаши депутатлари "Каттақўрғон” округ полигонига етиб келишди.

Улар катта тантана билан кутиб олинди.ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА

Энг аввало депутатларга ушбу округ полигонининг ўқув биноси ҳақида маълумотлар берилди. Унинг кичик макети туманлар ҳокимлари Ш. Ш. Набиев ва Л. Н. Облақулов, шунингдек, барча меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Шундан сўнг депутатлар полигоннинг конференциялар ўтказиладиган залида бўлиб, бу маскандаги ҳарбий ҳаёт акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди.ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДАДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА

Ўқув хонасидан сўнг округ полигонинг бошқа хоналари ҳам таништирилиб, полигоннинг боғида қизилтепалик ва навбаҳорлик депутатлар туман ҳокимлари бошчилигида дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Округ полигони ҳаёти билан танишгани депутатлар "Қаттақўрғон” округ дала ўқув майдони томон йўл олишди.

Бу ерда тўппонча ва автоматлардан нишонлар томон ўқлар узилди.ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА Шундан сўнг барча депутатлар полигоннинг кузатув биносига етиб келишди. Ушбу бинода йиғилганлар полигон ҳудудининг қай тарзда доимий кузатиб борилиши, ўқув-тактик тадбирлар амалга оширилишини кузатиш қандай амалга оширилиши билан таништирилди.

Округ полигони ташқарисидаги объектлар билан танишган депутатлар яна полигонга қайтишди. Бу ерда ҳарбий қуроллар билан танишилди, улар ҳақида батафсил маълумотлар олинди, юқорида кўрсатилган лагерь иштирокчилари билан учрашувлар ўтказилди ҳамда улар билан биргаликда тушлик қилинди.ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА

Тушликдан сўнг округ полигонининг саф майдонида "Ёш ҳарбий ватанпарварлар” шиори остида ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагери 2-мавсумининг ёпилиш маросими ўтказилди.ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА

Маросимда туманимиз ҳокими Ш. Набиев ва Навбаҳор тумани ҳокими Л. Облақулов сўзга чиқиб, барча аскарларни ушбу кун билан қутлаб, уларга яратилган шароитлар ҳақида тўлқинланиб сўзлашди. Шу билан бирга ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқишди.

Тадбир давомида ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагерида ўтказилган турли спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг дипломлари билан тақдирланишди.

Шунингдек, икки туман ҳокими ҳам Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига аталган ташаккурномаларини округ вакилига топширишди.

Шундан сўнг ёшларга Халқ депутатлари Қизилтепа ва Навбаҳор туманлари Кенгашлари депутатларининг совғалари, гуруҳлар командирларига ушбу икки туман ҳокимликларининг совғалари топширилди. Ёшлар ота-оналари ва яқинлари билан кўришишди.

Тадбир ҳарбий марш билан ўз ниҳоясига етди.

Депутатларнинг "Каттақўрғон” округ полигонидаги ташрифи шу билан ўз ниҳоясига етди.

ДЕПУТАТЛАР “КАТТАҚЎРҒОН” ОКРУГ ПОЛИГОНИДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ

“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ

Тадбирлар фев 14, 2020
ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Тадбирлар янв 10, 2020
Президент сайлови бўйича сайлов округлари ташкил этилди

Президент сайлови бўйича сайлов округлари ташкил этилди

Эълонлар / Янгиликлар сен 16, 2016