/ / ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИНИНГ 2020 ЙИЛ II ЧОРАК ШАКЛЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Эълонлар / Тадбиркорларга

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИНИНГ 2020 ЙИЛ II ЧОРАК ШАКЛЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Эълонлар / Тадбиркорларга
baxriddin
0
94

1-2-3 КВ (кузатув) shakli (бир марталик) Микрофирма ва кичик корхоналанинг фаолиятини кузатиш сўровномаларининг ҳисобот муддати 2 июлдан кечиктирмай, 1-mehnat shakli (чораклик) Меҳнат ҳисоботи муддати 6 июлдан кечиктирмай, 1-FX shakli йилида 2 маротаба (1 июль ва 1 январь ҳолатида) Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот муддати 5 июлдан кечиктирмай, 1-ДХ деҳкон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот йилида 2 маротаба (1 июль ва 1 январь ҳолатида) муддати 5 июлдан кечиктирмай, 1-QХ shakli Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида (чораклик) муддати 5 июлдан кечиктирмасдан.

Ушбу ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизимиeStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони) ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланганжавобгарликка сабаб бўлади. Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси серверлари кеча-ю кундуз ишлашини ва Сиз хоҳишингизга қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Мурожаат учун телефон: +99879 555-21-48

Туман статистика бўлими маъмурияти

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИДА

Янгиликлар май 26, 2020
Давлат статистика ҳисоботининг чораклик шаклларини тақдим этиш муддати

Давлат статистика ҳисоботининг чораклик шаклларини

Эълонлар / Тадбиркорларга окт 26, 2019

Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини

Эълонлар май 31, 2019