/ / ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!
Эълонлар / Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга

ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!

Эълонлар / Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга
baxriddin
0
45
Туман худудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қуйидаги муҳим вазифаларни унутмайлик!

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ОБЪЕКТЛАРИДА:
• банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
• объектларнинг фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
• столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
• бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
• ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

ДЕҲҚОН ВА БУЮМ БОЗОРЛАРИДА:
• доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак”лар билан жиҳозланиши;
• сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
• ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган  ҳолларда бозор ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ "Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди”.
Жамоат жойларида ниқоб ва антисептикдан фойдаланилиши бўйича назорат кучайтирилади.
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган, фақат яқин кариндошлар ва туман худудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар иштирокида, тартиб асосида ўтказишга қатъий риоя этайлик.

Карантин даврида юқоридаги белгиланган талабларини бузиш маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Уйда қолинг! Соғлиғингизга бепарво бўлманг!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ-6/302-СОНЛИ ҚАРОРИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ-6/302-СОНЛИ

Хоким карорлари июн 03, 2020
КАРАНТИН ДАВРИДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР

КАРАНТИН ДАВРИДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШДАГИ

--- апр 29, 2020

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши

Вазирлар Махкамаси карорлари мар 23, 2020