/ / ❗️ОГОҲ БЎЛИНГ❗️ ТЕЛЕФОНДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎҒИРЛАШИ МУМКИН
Эълонлар

❗️ОГОҲ БЎЛИНГ❗️ ТЕЛЕФОНДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎҒИРЛАШИ МУМКИН

Эълонлар
baxriddin
0
106
❗️ОГОҲ БЎЛИНГ❗️ ТЕЛЕФОНДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎҒИРЛАШИ МУМКИН
Ўзбекистонда коронавирус мавзусидан фойдаланиб телефондаги маълумотларни ўғирловчи Android Trojan Spy троян вируси тарқалгани маълум қилинди.
Eset компанияси Ўзбекистонда янги Android Trojan Spy троян вируси борлиги ва ушбу зарарли дастурни тарқатишда COVID-19 мавзусидан фойдаланилганини хабар қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўзкомназорат» маълум қилди.
«Ўзкомназорат» хабарига кўра, илова коронавирус эпидемияси ҳақида статистик маълумотларни харитада намойиш қилади, бироқ бир вақтнинг ўзида мобил қурилмада суратга олиши, галереядан фотоларни ўғирлаши, қурилмадаги контактлар рўйхати, SMS хабарномалар ва телефондаги барча бошқа иловалар бошқаруви учун жиноятчиларга шароит яратиши мумкин.
Аввалроқ давлат инспекцияси мобил иловаларни юклаш ва ўрнатишда дастурнинг қайси операцияларни амалга оширишга рухсат сўраётганига эътибор бериш, агар бу каби рухсатлар сони асоссиз равишда кўп бўлса бундай турдаги программаларни ишлатишдан воз кечишни тавсия қилган.
«Ўзкомназорат» интернет фойдаланувчиларидан шу ва шунга ўхшаш бошқа иловаларни юклаб олиш, ўрнатишда ҳушёр бўлишни, коронавирус ҳақидаги маълумотларни расмий ҳамда ишончли манбалардан олиш лозимлигини эслатиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

Эълонлар / Фукароларга мар 16, 2020
КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

Эълонлар / Фукароларга мар 16, 2020

"Савол беринг, жавоб қайтарамиз" лойиҳаси

Тадбиркорларга / Фукароларга фев 03, 2020