/ / КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ
Эълонлар / Фукароларга

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

Эълонлар / Фукароларга
baxriddin
1
50
КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

Бугунги кунда коронавирус бутун дунё ҳамжамиятининг асосий муаммоларидан бирига айланди. Афсуски, бу касалликка чалинганлар мамлакатимизда ҳам қайд этилди.

Вирусдан ҳимояланиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қуйидаги тавсияларига амал қилинг:

1. Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, спиртли антисептик воситалардан фойдаланинг. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин.

2. Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.

3. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.

4. Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг.

5. Иситма – янги турдаги зотилжамнинг энг асосий ва биринчи белгиларидан бири. Иситмангиз бўлса, уйдан чиқманг.

6. Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши кабилар белгилар намоён бўлса, кечиктирмасдан тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.

7. Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарлардан бохабар бўлиб туринг. Янгиликларни ишончли, расмий манбалардан олишга эътибор қаратинг.

Айниқса кекса ёшдаги, сурункали касалликлари бор инсонлар ўзларини авайлашлари лозим.

Азиза САТТОРОВА,

туман санитария-эпидимиологик осойишталик маркази бош врачи.

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН 7 ТА АСОСИЙ ТАВСИЯ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ, ИБРАТ ОЛИНГ!

КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ, ИБРАТ ОЛИНГ!

Доимий комиссиялар / Фукароларга / Тадбирлар ноя 27, 2019
2 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БМТГА АЪЗО БЎЛГАН КУН/ БМТ ВА ЎЗБЕКИСТОН

2 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БМТГА АЪЗО БЎЛГАН КУН/ БМТ

Янгиликлар мар 02, 2019

20 ЙИЛЛИК РАИС НИМА ДЕЙДИ?

--- авг 03, 2019