/ / Давлат статистика ҳисоботининг чораклик шаклларини тақдим этиш муддати
Эълонлар / Тадбиркорларга

Давлат статистика ҳисоботининг чораклик шаклларини тақдим этиш муддати

Эълонлар / Тадбиркорларга
baxriddin
0
18
Давлат статистика ҳисоботининг чораклик шаклларини тақдим этиш муддати

Ҳисобот тақдим этувчи субъектлар диққатига!

1-K shakli (Ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай

Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари),тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича)

Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизимиeStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

 

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлашини ва Сиз хоҳишингизга қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

 

Туман статистика бўлими маъмурияти


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШДА СТАТИСТИКАНИНГ ЎРНИ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШДА СТАТИСТИКАНИНГ ЎРНИ

Интерактив хизматлар сен 23, 2019
ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ

ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ

Туман ташкилотлари / Эълонлар / Фукароларга сен 11, 2019

Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини

Эълонлар май 31, 2019