/ / ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ
Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга

ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
12

Жорий йилда туманимиз бўйича 8359 гектар майдонга ғўзанинг "Бухоро – 6" ва "Бухоро – 108" навли чигити экилди ва парваришланди. 223 та фермер хўжалиги далаларидан 24400 тонна пахта йиғиштириб топширилиши юзасидан "Қизилтепа агрокластер" масъулияти чекланган жамият билан контрактация шартномалари имзоланган.

Айни кунларда йиғим-терим отрядларини шакллантириш ишлари олиб борилаётир. Аҳоли ҳисобидан 16267 нафар фуқаро теримда қатнашиши белгиланган. Мавсумдан мактаб ўқувчилари, 18 ёшга тўлмаган ёшлар, шунингдек, ижтимоий соҳа ишчи ходимлари озод этилади. Бу юмушда асосан фермер хўжалиги аъзолари, уюшмаган аҳоли қатнашади.

Ўртачўл ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларидан "оқ олтин" йиғиштириш учун чиқадиганларга 11 та ётоқ жойлари мавсумга тайёр ҳолга келтирилди. Санитария-гигиена талаблари давлат санитария ва эпидемиология маркази мутахассислари томонидан кўриб чиқилиб, фойдаланиш мумкинлиги хусусида далолатномалар тузилди.

Мавсумда қатнашадиган 223 та ташиш техникалари, 292 та тиркамалар таъмирдан чиқарилиб, сўнгги бор кўздан кечириш ишлари давом эттирилмоқда. Теримчилар учун етарлича этак, тарози, овқат пишириш учун ўчоқлар, чой қайнатгичлар ва бошқа жиҳозлар заҳираси яратилган.

Шунинг билан бир қаторда, пахтани қабул қилиш учун завод олди, Тошработ, Азизобод ва Ўртачўл ҳудудидаги масканлар мавсумга тайёр ҳолга келтирилди.

Йиғим-терим даврида пахтани хом, ўта даражада хашакли термасликни назорат қилиш учун терим отрядлари раҳбарларига махсус кўрсатмалар тайёрлаб тарқатилмоқда.

Шаҳзод ЖУМАЕВ,

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.


ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари янв 15, 2015
Қизилтепа тумани бўйича телефонлар маълумотномаси

Қизилтепа тумани бўйича телефонлар маълумотномаси

Интерактив хизматлар дек 15, 2014

"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти

Туман ташкилотлари фев 24, 2014