/ / Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди
Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар
baxriddin
60
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан 29 август куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида "Оқ олтин капитал сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 33 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган цемент заводи фойдаланишга топширилди. 

   Бу ерда Хитой технологияси асосида йилига 300 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, корхонада 120 нафар мутахассис фаолият олиб боради. Объектнинг очилиш маросимида Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов, вилоят прокурори Х.Каримов ҳамда туман ҳокими Ш.Набиевлар иштирок этиб, барчани байрам билан қутлар экан, янги завод воҳа саноати ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

   Қайд этиш керак, корхонани барпо этиш лойиҳаси 2016 йилда бошланган бўлиб, ўтган даврда завод ҳудудига энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар ўрнатилиб, 3 та цех ташкил этилди.

   Эндиликда бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам йўналтирилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда бир қанча объектлар фойдаланишга топширилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманда ўтказилган байрам тадбирлари

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати

Эълонлар / Янгиликлар / Тадбирлар авг 30, 2018

"Ёпиқ сув ҳавзаси" қурилмоқда

Эълонлар / Янгиликлар мар 02, 2016

"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти

Туман ташкилотлари фев 24, 2014