/ / Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг ишчи ходимларнинг июн ойи 2-ярми иш ҳақилари тўлиқ молиялаштирилди
Эълонлар / Янгиликлар

Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг ишчи ходимларнинг июн ойи 2-ярми иш ҳақилари тўлиқ молиялаштирилди

Эълонлар / Янгиликлар
baxriddin
30
    Жорий йилнинг июль ойида маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ходимларининг июн ойи 2-ярми иш ҳақиси ва меҳнат таътили жами 7564,1 млн.сўмни ҳамда ягона ижтимоий тўлови 1981,7 млн.сўмни ташкил этиб, 2018 йил 3 июл ҳолатига жами 9545,8 млн.сўмлик ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлиқ  молиялаштириб берилди. Жумладан, туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган умумтаълим мактабларида ишловчи ўқитувчиларга 5913,7 млн.сўмлик меҳнат таътили ва унга тенглаштирилган тўловлар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишчи-ходимларга 1823,7 млн.сўм ҳамда бошқа туман маҳаллий бюджетига қарашли ташкилотлар ходимларига 1808,4 млн.сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар молиялаштирилиб тўлаб берилди.
   Бундан ташқари, давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширилишини молиявий таъминлаш мақсадида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга жорий йилнинг июль ойи учун жами бўлиб 331,1  млн.сўм нафақа пуллари молиялаштириб берилди. Шундан, 14 ёшгача болалари бўлган  461 та оилага 66,4 млн.сўмлик,  2 ёшгача боласи бўлган ишламайдиган 731 нафар онага 251,8 млн.сўмлик ижтимоий нафақалар, хамда кам таъминланган  50  нафар оилага 12,9 млн.сўмлик моддий ёрдам пуллари ўз-ўзини бошқариш органлари орқали молиялаштириб берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

16 июн куни ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларига ногиронлик аравачалари  берилди

16 июн куни ижтимоий ҳимояга муҳтож

Янгиликлар июн 18, 2018
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва

Эълонлар / Янгиликлар авг 27, 2015
Молия бўлими

Молия бўлими

Туман ташкилотлари фев 26, 2015