/ / ҚИШ МАВСУМИ ДАВРИГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА
Эълонлар / Янгиликлар / Хоким фармойишлари / Новости

ҚИШ МАВСУМИ ДАВРИГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА

Эълонлар / Янгиликлар / Хоким фармойишлари / Новости
rustamjon
1287
 "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг          6 ва 25-моддаларига асосан, вилоят ҳокимининг 2015 йил 22 октябрдаги Ф-56-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда 2015/2016 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида:
 
1. Туман иқтисодиёт тармоқлари, шунингдек уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларида 2015 йил 25 октябрдан қиш мавсуми даврига ўтилсин.
2. Ижтимоий соҳа тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси ва ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳлари ҳамда мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарларига: 
ҳар бир ижтимоий соҳа объектлари, уй-жой фонди, муҳандислик коммуникацияларининг 2015/2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва мавсумнинг боришини тизимли назорат қилиб бориш;
ҳудудлардаги штабларни алоқа воситалари, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарни зарур моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар, машина ва механизмлар билан бутланишини, марказий диспетчерлик хизматларини тайёр ҳолатга келтирилишини таъминлаш;
жойларда қиш мавсумининг бориши тўғрисида ҳар ўн кунда туман штабига ёзма ахборот бериб бориш топширилсин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Сатторов, туман "Электр таъминоти” корхонаси (Ё.Қурбонов), "Қизилтепатумангаз” филиали (М.Турсунов)лар зиммасига;
энерготизимнинг юкламаси энг юқори бўлган соатларда ва мавсум давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш;
табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пунктларини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Тумандаги тегишли ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарларига, қозонхоналар ва ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишловчи бошқа асбоб ускуналарни ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
5. Тумандаги коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар раҳбарларига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларига уй-жойларни иссиқлик билан таъминлаш сифатини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш, муҳандислик коммуникациялари, иссиқлик пунктлари жойлашган ертўлалар ва томларни текширишни ташкил этиш ҳамда иссиқлик энергиясини иқтисод қилиш мақсадида томлар, ертўлалар ва уй йўлакларига кириш эшикларининг зарур даражада ёпилишини таъминлаш тавсия этилсин.
6. Қиш мавсумининг беталофат ўтиши учун тумандаги коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган ҳар бир ишчи гуруҳи аъзолари шахсан масъул  эканликлари белгилаб қўйилсин.
7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Сатторов зиммасига юклатилсин.
 
Туман ҳокими Ш.Ш.Набиев
Ф-36, 23 октябр 2015 йил.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида

Туманда “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва

Махаллий кенгаш / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар дек 30, 2015
МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТДА

МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТДА

Фукароларга / Интерактив хизматлар / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 15, 2015
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг XXXI-сессияси

Махаллий кенгаш / Местный совет депутатов дек 14, 2014