/ / ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ!
Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари

ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари
rustamjon
1240
  2015 йил ҳосилидан 2016 йил ҳосили учун давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган, туман иқлим шароитларига мос келадиган районлашган навлардан уруғлик дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказиш мақсадида,
 Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:
   1. Туманда 2016 йил ҳосилидан уруғлик ғалла етиштириш истагини билдирган фермер хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган тендер танловларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 17 апрелда 1794-сон билан рўйхатга олинган "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳукуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” асосида ўтказилишини таъминлаш туман Қишлоқ ва сув хўжалик бўлими бошлиғи (Ҳ.Фармонов) зиммасига юклатилсин.
   2. Уруғлик дон етиштириш бўйича фермер хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш туман комиссияси таркиби 1- илова(1-ilova.doc [ b] (юклаб олинган: 7))га мувофиқ тасдиқлансин.
   3. Комиссияси аъзоларига танлов якунларига кўра супер элита ва элита авлодли уруғлик дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлган фермер хўжаликларида амалга оширилаётган агротехник тадбирларни доймий равишда мониторинг қилиб боришни ташкил этиш;
етиштирилган уруғлик ғалла навлари ҳамда танланган фермер хўжаликларида 2016 йил ҳосилидан уруғлик ғалла ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилаб бериш кўрсатиб ўтилсин.
   4. Супер элита ва элита авлодли уруғлик дон етиштириш учун танлов ўтказиш муддатлари 2 – илова(2-ilova.doc [ b] (юклаб олинган: 3))га мувофиқ белгилансин. 
   5. Уруғлик дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш истагини билдирган фермер хўжаликлари рахбарларини ўтказиладиган танловда тўлиқ иштирок этишни таъминлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларини ҳал этиш вазифаси туман "Давуруғназорат” инспекцияси бошлиғи (Н.Каримов) зиммасига юклатилсин.
  6. Белгилаб қўйилсинки, уруғлик дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлган фермер хўжаликлари томонидан уруғлик дон етиштириш агротехникасига риоя қилмаган тақдирда туман ҳокимининг ишчи гурухи хулосасига асосан уруғлик дон етиштириш ҳуқуқидан маҳрум этилади. 
   7. Мазкур карорнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат килиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (Ҳ.Фармонов), туман фермерлар Кенгаши раиси (Қ.Каримов)лар  зиммасига юклатилсин.
  
Туман ҳокими  Ш.Набиев
№Қ-07/482, 20 июл 2015 йил

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тендер савдолари фев 10, 2015
ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари янв 15, 2015
Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Интерактив хизматлар дек 16, 2014