/ / ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Эълонлар / Янгиликлар / Хоким карорлари

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Хоким карорлари
rustamjon
1929
  Туман бозорлари ва савдо комплексида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш хамда Навоий вилоят хокимининг 2015 йил 11 февралдаги Қ-27-сонли карори ижросини таъминлаш тўғрисида 
   Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 385-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84, 2014-37-сонли қўшма қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 декабрь куни рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2643) ижроси хамда Навоий вилоят хокимининг 2015 йил 11 февралдаги К-27-сонли карори таъминлаш мақсадида
 
Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:
 
  1. Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 11 февралдаги К-27-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
   2. Қуйидагилар:
  тумандаги бозорлар ва савдо комплексининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-илова (1-ilova.xls [49 Kb] (юклаб олинган: 11))га;
тумандаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 2-илова (2-ilova.xls [28.5 Kb] (юклаб олинган: 8))га мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
   3. Туман ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги "Туман бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-01/46-1-сонли, 2014 йил 3 июндаги "Туман ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги "Туман бозорлари ва савдо комплексида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-01/46-1-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қ-6/426-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳайитов зиммасига юклатилсин.
 Туман ҳокими Ш.Набиев.
Қ-02/122, 14 феврал 2015 йил.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Кенгашнинг навбатдаги VIII сессияси бўлиб ўтди

Кенгашнинг навбатдаги VIII сессияси бўлиб ўтди

Махаллий кенгаш дек 30, 2015
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Xокимият / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 02, 2015
Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги  Маҳаллий  бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори

Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги

Хоким карорлари янв 05, 2015