/ / ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!
Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тендер савдолари

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тендер савдолари
rustamjon
1527
   Ўзбекистон Республикасининг "фермер хўжаликлар тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиғланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомига биноан дехкончилик ва чорвачиликга ихтисослашган фермер хўжаликларни юритиш мақсадида туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари комиссияси ер участкалари учун очиқ танлов эълон қилади. 
  1. Қизилтепа тумани "Зарметан” қишлоқ фуқаролар йиғини Зарметан массиви 2-участкаси  туман захира ер майдонларидаги 39, 41-контурлардаги жами 9,8 гектар, шундан 9,0 гектар яйлов ерлар, 0.70 гектар сув ости ерлар, 0,10 гектар бошқа ерлар  боғдорчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун,
  2. Қизилтепа тумани "Зарметан” қишлоқ фуқаролар йиғини "Зарметан” массиви 1-участкаси туман захира ер майдонларида бўлган 337к- контурдаги жами 0,60 гектар, шундан 0,60 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерларда боғдорчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун,
  3. Қизилтепа тумани "Арабон” қишлоқ фуқаролар йиғини Бухоро массиви 1-участкаси туман захира ер майдонларида бўлган 551к-контурлардаги жами 1.25 гектар, шундан 1.15 гектар бўз ерлар, 0.10 гектар сув ости ерларда боғдорчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун,
  4. Қизилтепа тумани "Ванғози” қишлоқ фуқаролар йиғини Қ. Қобилов массиви туман захира ер майдонларида бўлган 91к- контурдаги жами 1.55 гектар, шундан 1.50 гектар экин ерлар, 0.05 гектар бошқа ерларда паррандачиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун,
  5. Қизилтепа тумани "Ванғози” қишлоқ фуқаролар йиғини Деҳқонобод массиви туман захира ер майдонларида бўлган 70, 45, 69, 73к-контурлардаги жами 8.37 гектар, шундан 6.76 гектар бўз ерлар, 1.04 гектар ўрмонзор ерлар, 0.57 гектар бошқа ерларда боғдорчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилинади.
  Танлов 2015 йил 10 март куни соат 10-00 да туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими биносида бошланади.
  Эслатма: Танловда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар ва фермер хўжаликлари рахбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида  туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
  Аризада ариза берувчининг исми ва фамиляси, отасининг исми, турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашуви, ер участкаларини ижарага олиш муддати кўрсатилиши шарт. 
  Манзил: Ўзбекистон шох кўчаси, 23-уй. Мурожаат учун телефон  555-29-82, 555-35-81.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари янв 15, 2015
Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Интерактив хизматлар дек 16, 2014
Ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатлар

Ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш

Интерактив хизматлар дек 15, 2014